• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Гилётинага қадам”. Енгил-елпи ҳаёт тарзи, фарзандсизлик доғи ва ўзи айтмаган ибора билан танилган Франция қироличаси — Мария-Антуанетта тақдири

    Бундан 230 йил олдин Парижда Франциянинг 38 ёшли қироличаси Мария-Антуаннетанинг боши танасидан жудо этилганди. Бутун ҳаёти давомида у давлат пулларини ўйин-кулги ва кийим-кечакларга сарфлайдиган бузуқ аёл сифатида танилган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида Мария-Антуанетта нимага энг бепарво қиролича бўлгани, Моцарт нима учун унга уйланиш истагини билдиргани ва унинг соч турмаги неча метр бўлгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Франция қироличаси Мария-Антуанетта
    Фото: Wikipedia

    Мария-Антуанетта 1755 йил 2 ноябрь куни Венада император Франс I Стефан оиласида дунёга келди. У оиладаги 15-фарзанд бўлиб, кейинроқ яна бир укаси туғилган. Франция бўлажак қироличасининг дунёга келиши ёмонлик аломатлари билан бошланди. 1 ноябрь куни Португалияда тарихдаги энг даҳшатли зилзилалардан бири содир бўлади: олти дақиқа ичида 90 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, мамлакат пойтахти Лиссабон эса вайронага айланади. Португалия қирол ва қироличаси ҳали дунёга келмаган Австрия эрсгерцогиниясининг чўқинтирган ота-онаси эди.

    Мариянинг дунёга келиши онаси учун ҳам оғир синов бўлди, аёл олдинги фарзандларини туғишда бирор қийинчиликка учрамаган бўлса-да, бу қизининг туғуруғи вақтида вафот этишига бир бахя қолади.

    Мариянинг болалиги

    Оила даврасида Тония дея аталган Мария Антонининг болалиги Муқаддас Рим империяси императорининг қизига хос тарзда ғам-ташвишсиз ўтди. У уч ёшидан бошлаб қорнини тортиб турувчи корсет тақа бошлади, кейинчалик эса нотекис тишларини тўғрилашга хизмат қиладиган симли махсус қолипдан фойдаланди. Шунга қарамай, Тония хушчақчақ бола бўлиб, ўқишдан кўра, кўнгилхушликни кўпроқ яхши кўрарди.

    Замондошларининг хотирлашича, эрсгерцогиня меҳрибон ва кўнгилчан инсон бўлган. Ёш мусиқачи Вольфганг Амадей Моцарт Венада концерт берган вақтда уни императорлик қароргоҳига таклиф қилишади. Болакай залдаги силлиқ паркетда сирпаниб, йиқилиб тушади.

    “Уни эрсгерцонгинялардан бири — Мария-Антуанетта ўрнидан турғизиб, тинчлантирди ва тиззасида ўтирғизди. Кейинроқ она императорнинг олдига борган Вольфганг қўли билан Марияни кўрсатиб ‘Катта бўлсам, унга уйланаман’, дея эълон қилди”, деб ёзади француз тарихчилари.

    Маълумотларда кўра, эрсгерцогиня 12 ёшида ҳам немисчада жуда қийналиб ёзган, бошқа тилларни эса бунданда ёмонроқ билган. У бирорта китобни ўқиб тугатмаган ва ўзи билан жиддий гаплашишларини ёқтирмасди. Шу билан бирга, Тониянинг ўқитувчилари қиз аҳмоқ эмаслигини таъкидлаб келган.

    Чодир орқали Версалга

    Нима бўлганда ҳам Мариянинг болалиги 14 ёшида тугади. Ўша йили қизнинг ота-онаси фарзандини Франция тахтининг меросхўрига узатиш бўйича расмий таклиф олди. У вақтлар қироллик оилалар вакиллари ўртасидаги никоҳлар халқаро муносабатларни мустаҳкамлашнинг ажойиб усули эди, бунинг устига Мария-Антония ва француз валиаҳди Людовик Европадаги иккита энг кучли держава вакиллари ҳисобланган. Мария Терезия фарзандларининг шахсий ҳаётига қаттиқ эътибор берган, натижада Габсбурглар уйи бутун Европа бўйлаб қариндошлик алоқаларини ўрнатди. Тарихчилар бекорга уни Европанинг қайнонаси ва бувиси деб атамайди.

    Фото: Wikimedia Commons

    Оила қуриш борасидаги таклиф келиб тушгач, Мария-Антониянинг ўқитувчилари унга жиддий таълим-тарбия беришга киришади. Қиз француз тилини, этикет ва рақсларни ўзлаштира бошлади.

    1770 йилда эрсгерцогиня Венани бутунлай тарк этди. Габсбурглар Францияга бўлажак қироличасини икки мамлакатнинг нейтрал ҳудуди — Страсбург яқинида “топширади”. Мария-Антония ўзига ҳамроҳлик қилган австрияликлар билан хайрлашиш мақсадида чодир ичига киради. У ерда қизнинг уст-боши бутунлай алмаштирилган — анъанага мувофиқ, бўлажак қироличада Венани ёдга солиб турувчи бирор буюм қолмаслиги керак эди. Шундан сўнг, қиз чодирнинг бошқа — “француз” томонидан чиқиб келади ва у шу ондан бошлаб Мария-Антуанеттага айланади.

    15 ёшли француз шаҳзодаси билан никоҳ маросими Версалда бўлиб ўтди. Франция ушбу воқеани икки ҳафта байрам қилди. Аммо тантана фожиа билан якун топди, бу нафақат Мария-Антуанеттанинг вафоти, балки бутун француз монархиясининг яксон бўлишини англатарди.

    30 май куни Париж марказида халқ сайли ўтказилиши керак эди. Майдон ва унинг атрофига тўпланган кўплаб одамларга ғазна ҳисобидан вино, нон ва гўштлар улашилган. Бу қадар кўп тўпланган халқ орасида тиқилинч юзага келиши учун биргина туртки кифоя қиларди. Осмонга қарата отилган мушакбозлик эса шу вазифани бажариб берди — унинг шовқини ва қарс-қурси одамларни қўрқитиб юборди — ваҳима бошланди.

    Одамлар оломон ичидан чиқиб олиш учун бир-бирини оёқости қила бошлайди, кўплаб инсонлар шаҳардаги қурилиш ишлари учун қазилган ўраларга тушиб кетади. Ўхшамаган “тантана” оқибатида 139 киши ҳалок бўлади, юзлаб одамлар эса жароҳатланади.

    Аммо Мария-Антуанетта оиласи узра қандай бўрон пайдо бўлишини тушунмайдиган даражада ёш ва давлат ишларида уқувсиз эди. Бундан ташқари, у пайтлар қироличанинг шахсий муаммолари ҳам бўлган. Етти йил давомида у турмуш ўртоғининг соғлиғидаги муаммолар сабаб меросхўр туғиб бера олмаган. Эркак фимоздан азият чеккани боис жарроҳлик амалиётидан фойдаланишга жазм эта олмади.

    “Мария-Антуанетта” фильмидан кадр

    Ўз бурчини бажара олмаслик, саройдаги гап-сўзлар ва ўзини жозибадор дея ҳис қилмаслик (15 ёшли қиз эрининг касаллиги ҳақида билган бўлиши даргумон) аёлни турли кўнгилхушликлар, ўйинлар, маскарад ва энг сўнгги модалар ортидан қувишга мажбур этган.

    Тунги кўйлакларни модага киритган аёл

    Мария-Антуанетта қиролича бўлгач, модаларни урфга киритувчи инсонга айланди — нафақат Францияда, балки бутун Европада. У сўнгги трендлар ортидан қувибгина қолмай, балки уларни яратган ҳам. Мария аёллар учун кўйлакларни соддалаштирган: уларни тор, бўғувчи корсет ва кареталарда чиқишда қийинчилик туғдирган кенг юбкалардан озод этган.

    Қиролича уй кийими дея ҳисобланган уст-бошда биринчилардан бўлиб оммага кўриниш бера бошлаган — юбка, лиф (хотин-қизлар кийимининг белдан юқори енгсиз қисми) ва олди қадалмайдиган кофта. Ушбу услуб “неглиже” деб аталган ва Мария сабаб бутун Франция расмий базм ҳамда балларга шу каби костюмларни кийишни бошлайди. Шунингдек, у ўз даври учун жуда очиқ ҳисобланган кийимларни ҳам кияверган.

    Антуанетта кийим-кечакларни ўта яхши кўрса-да, уларнинг қулайлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаган. У овларга камзул ва “кюлот”ларда (иштон тури) кийиб чиққан. Франция қироличасидан кейин Европа аёллари эркаклар костюмлари, шляпалари ва фрак-жакетларини яхши кўриб қолади. Албатта, улар бу турдаги уст-бошларни фақат спорт тадбирларига кийган.

    Афтидан, Мариянинг диди жуда бой бўлган, чунки у қулай кийимлар билан бирга энг бесўнақай кўйлакларни ҳам кийиб чиқишдан тортинмас эди. Унинг костюмлари турли тақинчоқ ва бурмалар билан безалган. Бундан ташқари, айнан у гулли принтни модага олиб кирган. Умуман олганда қиролича рангларни жуда яхши кўрар ва ўзининг ҳам шахсий боғи бор эди.

    “Мария-Антуанетта” фильмидан кадр

    Мария-Антуанетта туфлиларни ҳаддан ортиқ яхши кўрган ва уларнинг турфаларини кийган. Бир қарасанг паст пошнали қулай оёқ кийимда юрса, бошқа пайт пошнаси баланд туфли кийиб, ҳассага таянган ҳолда ҳаракатланган.

    Унинг шахсий сартароши — Леонар Отя, у қироличага турли баланд ва рококо услубидаги мураккаб соч турмакларини ўйлаб топишга ёрдам берарди. Леонар соч турмагига керакли ҳажм бериш учун жун ёстиқчалар ва от ёлларидан фойдаланган.

    Антуанеттанинг бошидаги шу каби турмакларнинг айримлари тўрт футга (122 сантиметр) етган. Сочлар турли қимматбаҳо тошлар, ленталар, одам шаклидаги ўйинчоқлар ва ҳатто кема макетлари билан безатилган.

    Бу каби кийим-кечаклар, соч турмаклари, матолар ва оёқ кийимлар учун катта пул талаб этилар, аёл эса маблағни ғазнадан оларди. Шу билан бирга, Франция халқи очликдан азият чеккан, аҳолининг катта қисми қашшоқликда кун кечирган. Мария-Антуанетта одамларнинг ғам-ташвишларига бефарқ бўлган деб айта олмаймиз. Афтидан, у ўзининг ҳашаматли ҳаёт тарзи сабаб сарой ташқарисида нималар бўлаётганини билмаган, холос.

    Маликалик давридаёқ у онасига ўтказилаётган байрамларни қуйидагича таърифлаб мактуб йўллайди: “Биз Парижга тантанали кириб бордик. Инсон зотига кўрсатилиши мумкин бўлган барча эҳтиромларни қабул қилдим, аммо менга таъсир қилган нарса бу эмас. Ростдан ҳам ҳайратда қолдирган ҳолат шу бўлдики, қашшоқлар ўзларини босиб турган солиқларга қарамай, хурсандчилигини билдирарди… Қадрли онажоним, бизга кўрсатилган эҳтиромни сенга тасвирлаб бера олмайман. Кетиш вақтида оломон ичидаги одамларга қўлларимизни ўпишга рухсат бердик, бу уларга қувонч бағишлади. Бизнинг даражамиздаги одамлар бутун халқ меҳрини шундай осонлик билан эгаллаши нақадар бахт. Мен бу муҳаббатни қадрлайман ва ҳеч қачон унутмайман”.

    Фото: Wikimedia Commons 

    Мария айтмаган ибора

    Мария-Антуанетта атрофини фақатгина қироличага хуш кайфият улаша оладиган инсонлар қамраб олган. Шу билан бирга, уларнинг лавозимлари ва келиб чиқиши катта аҳамият касб этмаган. Унинг ўйин столи атрофида ёмон ном чиқарган инсонлар ҳам тўпланиши мумкин эди. Ўз навбатида бу этикетга қаттиқ риоя қиладиган Версал олдида қироличанинг обрў-эътибори тушиб борарди. Сарой аёнлари қиролича ҳақида турли бўхтонлар тарқатишни бошлайди. У фаҳшда айбланган, аслида эса Мария жуда оилапарвар бўлган.

    Француз инқилоби арафаси Мария-Антуанеттанинг обрўси халқ орасида ҳам бутунлай тўкиб ташланади. “Халқнинг нони бўлмаса, пирожний есин!”, деган иборани айнан унга боғлашади.

    Аслида ушбу иборани бошқачароқ вариантда Жан-Жак Руссо ўзининг “Тавба” асарида (1766—1770 йиллар) ёзиб қолдирган. Мария эса француз саройига 1770 йилда келганди.

    1792 йил 10 август куни халқ қўзғолони вақтида қуролланган оломон Париждаги қироллик саройини қуршовга олади. Мария-Антуанетта ўзининг юмшоқфеъл ва қатъиятсиз турмуш ўртоғини ҳарбийлар билан саройда қолиб, охирига қадар курашишга ундамоқчи бўлади. Бироқ Людовик XVI монархни қочишга чақирган маслаҳатчиларига қулоқ тутади. Қирол ва унинг оиласи қўлга олиниб, қамоққа ташланади.

    Қирол ва қиролича суд бўлишини кутиб қамоқда ўтирар экан, халқ трибунал монархияни қўллаб-қувватлашда айблаган барчани қатл этиб бўлади. Жумладан, 150 нафар швейцар, шунингдек, 10 августгача қироллик оиласини қўриқлаган тансоқчилар ҳам ўлдирилади.

    3 сентябрга ўтар кечаси Ла Форс қамоқхонасида халқ трибунал иштирокчилари 160 нафар маҳбусни ўлимга ҳукм этади. Улар орасида Мария-Антуанеттанинг дугонаси — малика де Ламбал ҳам бор эди. Унинг боши найзага илиниб, қироллик оиласи сақланган Тампл қамоқхонаси ойналари олдидан олиб ўтилган.

    1793 йил январь суд Людовикни қатлга ҳукм этади. Мария-Антуанетта фарзандларидан ажратиб қўйилган ва янада ёмонроқ шароитдаги бошқа қамоқхонага кўчирилган: чойшабсиз каравот, қаттиқ стол ва иккита стул. Эрининг ўлимидан кейин қиролича мотам рамзи сифатида қора кўйлак кияди.

    Инқилобчилар Австрия Марияни озод этиш учун ўзлари билан музокаралар ўтказади деб ўйлаган, аммо қироличанинг она ватани аёлнинг ўлими яқинлашиб келаётгани ҳақидаги янгиликка ҳеч қандай эътибор қаратмаган.

    Мария-Антуанеттанинг қатл жараёни
    Фото: Wikipedia

    Суд жараёнида Мария-Антуанетта мамлакат манфаатларига хиёнат қилганликда айбланган. Бундан ташқари, айбловда у ўз ўғли Луи-Шарл билан алоқада бўлганлиги келтирилган. Қиролича мазкур айбловга хат орқали жавоб беришни ҳам истамаган.

    Эртаси куни, 1793 йил 16-октябрда Мария-Антуанетта гилётинада қатл этилади. Гувоҳларга кўра, у ўзини мағрур тутган ва бировнинг ёрдамисиз эшафотга кўтарилган.

    31.05.2023, 09:52   Изоҳ (0)   18139
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирол билан тушлик ва рицарлик унвони. Иккинчи бор уйланиш учун рафиқаси ўлимини 10 йил кутган Артур Konaн Дойл тақдири

    13.05.2023, 14:30

    “Тамаки тутуни сабаб омон қолган даҳо”. Ўз йўналишини кўп маротаба алмаштирган Пикассо ва унинг авлодларини сирли ўлими

    17.05.2023, 17:10

    “Ёввойи эркак”: болалигида қизлар кийимида юрган, жонига қасд қилган тўппончага эса ўз номини “қолдирган” Эрнест Ҳемингуэй ва унинг ҳаёт завқи

    20.05.2023, 16:25

    Ўғлининг қабри ёнида ётган она, Тошкентда бузилаётган бинолар, метрога яширинган украиналиклар — 30 май суратлари 

    30.05.2023, 22:45

    Никол Пашинян ва Илҳом Алиев 31 май куни Кишинёвда учрашади

    30.05.2023, 21:05

    Рамзан Қодиров: “Москвага дронлар билан ҳужум қилишдан маъно йўқ”

    30.05.2023, 21:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жарима бали бериладиган қоидабузарликлар рўйхати ва уларга бериладиган баллар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 9 май, 12:55

    Ким Кардашьян, Майкл Жордан ва ота-онаси билан узоқ вақт бирга яшаган бошқа машҳурлар

    Шоу-бизнес | 9 май, 12:43

    Жиззахда палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

    Ўзбекистон | 9 май, 12:13

    Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 9 май, 11:16

    Иккита вилоятда жами 411 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:35

    Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:07

    Ўзбекистонда 10 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 09:56

    Остон Ўруновнинг голи “Персеполис”га ғалаба олиб келди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.