Япония пойтахти Токио шаҳри марказида жойлашган бинолардан бирида портлаш содир бўлди. Гап умумий овқатланиш корхоналари жойлашган бино ҳақида бормоқда.
Ҳозирда қутқарувчилар воқеа жойида. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан олдин кучли газ ҳиди сезилган, деб хабар беради Kyodo.
Портлаш натижасида 4 нафар инсон жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот ҳозирча берилмаган.
- Ўтган шанба куни Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш содир бўлганди. Аввал корхонада ёнғин содир бўлган, кейин ёнғин натижасида портлаш юзага келганди.
Изоҳ (0)