Нидерландияда бу йил рекорд даражадаги дори танқислиги кутилмоқда. Бу ҳақида мамлакатдаги фармацевтлар уюшмаси маълум қилди.
“2023 йилда етишмаётган дори воситалари сони рекорд даражага етади”, — дейилади фармацевтлар уюшмаси сайтида эълон қилинган хабарда.
Қайд этилишича, 2022 йилда Нидерландияда 1 514 тага яқин етишмаётган дори воситалари рўйхатга олинган. Шу билан бирга, жорий йил учун бундай дорилар сони 1 179 тага етди.
“Дори воситаларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва сифати билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келган дори-дармон тақчиллиги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки бу аҳолининг катта гуруҳига таъсир кўрсатади”, — дейди голланд фармацевтлари.
Нидерландия қироллик фармацевтлари ассоциацияси раиси Арис Принс вазиятни хавотирли деб ҳисоблади ва Нидерландиядаги барча манфаатдор томонларни бу вазиятдан имкон қадар тезроқ чиқиб кетиш учун қарор қабул қилишга чақирди.
Изоҳ (0)