Индонезияда кучли зилзила юз берди. Унинг магнитудаси 5,6 баллни ташкил этди, дейилади Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази баёнотида.
Мутахассисларнинг фикрича, сейсмик ҳодиса эпицентри Абепура шаҳридан 162 километр жануби-ғарбда жойлашган. Бу ерда 62,2 минг киши истиқомат қилади. Зилзила манбаси 49 километр чуқурликда жойлашган. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Франция ғарбида кетма-кет икки марта 5 магнитудали зилзила рўй берганди.
Маълумот учун, Индонезия ороллардан ташкил топган давлат бўлиб, бу ерда зилзилалар тез-тез содир бўлади.
Изоҳ (0)