• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кексайган Блум, она бўлган Найтли, судлашган Депп: “Кариб денгизи қароқчилари” юлдузлари 20 йилда қанчалик ўзгарди?

    8 июнь куни “Қора марварид тавқи лаънати” фильми 20 ёшга тўлди. Шу вақт ичида фильмда бош ролларни ижро этган актёрлар қанчалик ўзгаргани, юлдузларнинг карьера ва шахсий ҳаёти қандай бўлгани ҳақида маълумот берамиз.

    Жонни Депп — капитан Жек читтак

    Фото: Star hit

    Актёрнинг ёрқин импровизацияларисиз франшиза бунчалик муваффақиятли бўлмас эди. Депп қаҳрамоннинг хатти-ҳаракатларини яқин дўсти — рок юлдузи Кейт Ричардсдан нусха олган. Айтганча, франшизанинг 3- ва 4-қисмларида The Rolling Stones гитарачиси Жек читтакнинг отаси ролини ўйнаган.

    Дарҳақиқат, Жоннининг карьераси “Қароқчилар”дан анча олдин жадал ривожлана бошлади: “Эдвард қайчиқўл” романтик фантазиясидаги бош роли учун актёр ўзининг биринчи “Олтин глобус”ини олади.

    Мухлислар “Ром кундалиги” фильми Жонни учун тавқи лаънат бўлган, деб ҳазиллашади – комедия-драма танқидчилар томонидан турли баҳоларга эга бўлгани учун эмас, балки Эмбер Херд билан танишуви туфайли. Эмберни деб актёр ўғли ва қизининг онаси Ванесса Паради билан ажрашади. Аммо янги никоҳи унга ташвишдан бошқа нарса келтирмайди.

    Фото: Star hit

    2015 йилда юлдузлар турмуш қуради, бироқ бир йил ўтгач, Эмбер оиладаги келишмовчиликларни айтиб, ажрашиш учун ариза беради. Кейин ҳуқуқий жанг бошланади — актриса нафақат собиқ эрини маиший зўравонликда айблайди, балки у билан бирга яшашнинг шу қадар жирканч тафсилотларини айтадики, натижада Жонни бир қатор реклама шартномаларини, шу жумладан, “Кариб денгизи қароқчилари”нинг давомида суратга тушиш имкониятини ҳам йўқотади. Аммо Деппнинг ўзи франшизада суратга тушишни хоҳламаслигини эълон қилади.

    Суд иккала актёрни ҳам бир-бирига туҳмат қилганликда айбдор деб топди, бироқ Эмбер собиқ турмуш ўртоғига 10 миллион доллар тўлаши ҳақида қарор чиқарди. Херд апелляция аризасини топшираётган бир пайтда Депп ҳакамлар ҳайъати олдида уни ҳимоя қилган адвокат билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Мухлисларнинг фикрига кўра, яқинда ўзининг 60 ёшини нишонлаган актёр ҳали ҳам келишган ва оғир ажралишдан сўнг, у ҳам бошқалар каби бахтга лойиқ.

    Орландо Блум — Уилл Тёрнер

    Фото: Star hit

    Дислексия туфайли болалигида синфдошлари Орландони масхара қилишган, аммо бу унинг болалар спектаклларида иштирок этишига тўсқинлик қилмайди. Гилдхолл мусиқа ва театр мактабида ўқиётганда Шекспир, Милтон ва Чехов песаларини ўрганиш йигитни ёзма нутқ муаммоларидан бутунлай қутқаради ва ўқишнинг учинчи йилида Блумнинг омади келади — “Узуклар ҳукмдори” трилогиясида Legoлас ролига тасдиқланади.

    “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги роли муваффақиятини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради. Фильмда Орландо севгилиси Элизабет учун ҳамма нарсага тайёр ошиқ йигит ролини ўйнайди. Франшизанинг янги қисмида Уилл Тёрнер 10 йилда бир марта қуруқликка қайтадиган “Учар голланд” кемасининг капитани бўлади. Қизиғи шундаки, қаҳрамон йиллар ўтиб хотини ва ўсмир ўғли билан учрашганда, у ҳам Элизабет Суонн каби қаримаган бўлади.

    Фото: Star hit

    Блум 3 йил аввал модел Миранда Керрга уйланганди, уларнинг Флин исмли ўғли бўлса-да, 2016 йилда актёр Кети Перри билан учраша бошлайди. Машҳурлар бир неча бор ажралишади, аммо ҳозирда улар қизи Дейзи Давни бирга тарбиялашмоқда.

    Кира Найтли — Элизабет Суонн

    Фото: Star hit

    Блум сингари Кира ҳам дислексиядан азият чеккан, аммо айнан шу ҳолат уни астойдил ўқишга ундайди. Кира болалигидан фильмларда суратга тушади, Натали Портманга ўхшашлиги унга “Юлдузлар жанги” фильмида қиролича Амидаланинг эгизаги ролини ўйнашга имкон беради.

    Актрисанинг биринчи муваффақияти “Бекхемдек ўйна” фильмидир, аммо уни юлдузга айлантирган ва режиссёрлар эътиборига тушган “Кариб денгизи қароқчилари” бўлди. Киранинг ўзига лойиҳадаги баъзи жиҳатлар ёқмайди: фильм постерларида унинг қомати ҳақиқатга тўғри келмайдиган тарзда тасвирланган. Табиийлик тарафдори бўлган актриса интервьюсида кўриниши сунъий равишда ўзгартирилишига қарши эканлигини, у танасини худди шундай — мўрт ва нозик қабул қилишини ва катта ҳажмдаги стереотипларнинг ривожланишига ҳисса қўшишни истамаслигини бир неча бор айтган.

    Фото: Star hit

    “Ғурур ва андиша”, “Бадал”, “Ҳаётда бир марта”, “Бостонлик кушанда” — фильмларидаги образлари актрисани янада машҳур қилди. 2000 йилларда актриса Дел Синнотт ва Жейми Дорнан билан муносабатда бўлган. Руперт Френд билан беш йил учрашгач, 2013 йилда мусиқачи Жеймс Райтонга турмушга чиқади. Ҳозирда уларнинг иккита қизи бор.

    Жеффри Раш — капитан Гектор Барбосса

    Фото: Star hit

    71 ёшли актёр театр мухлисларига “Қирол Лир”, “Жиддий бўлишнинг аҳамияти”, “Телбанинг эслатмалари” спектаклларидан таниш, бироқ кино ихлосмандлари уни “Оскар” мукофотига сазовор бўлган “Жилва” драмасидан танийди. Аммо “Кариб денгизи қароқчилари” фильми Рашни кенг оммага танитди.

    Шуни таъкидлаш керакки, Жеффри Раш қаҳрамони франшиза давомида ўзгаради: Жекнинг кемасини ўғирлаган виждонсиз қароқчидан йўқолган қизи учун ўзини қурбон қилган меҳрибон отага айланади.

    Фото: Star hit

    Томошабинлар актёр иштирокидаги “Энг яхши таклиф” триллери ва “Китоб ўғриси” драмасини илиқ кутиб олишди. Жеффри шикоят қилиши мумкин бўлган ягона нарса бу театрдаги ишларнинг кино фойдасига қисқариши эди. Актёр рафиқаси Жейн Менелос билан 35 йилдан бери бирга яшаб, икки фарзандни тарбиялашади.

    Жонатан Прайс — губернатор Уэзерби Суонн

    Фото: Star hit

    1976 йилда Прайс “Комедиячилар” фильмида дебют қилади. Тўрт йил ўтгач, актёр авлоднинг энг яхши Гамлетларидан бири деб тан олинади.

    “Бразилия”, “Эвита”, “Дон Кихотни ўлдирган одам”, “Икки папа” — булар актёр иштирок этган лойиҳаларнинг кичик бир қисми. Бироқ у биринчи навбатда Элизабет Суонннинг отаси образи билан танилиб, афсуски, “Кариб денгизи қароқчилари” франшизасининг қисмларидан бирида ўлади.

    Фото: Star hit

    Фильмда Прайс қаҳрамонлари кўпинча ёлғиз бўлишади, аммо саҳна ортида ҳаммаси бошқача — 1972 йилдан бери Жонатан актриса Кейт Фахи билан бирга яшайди. Уларнинг уч нафар фарзанди бор.

    Ли Аренберг, Маккензи Крук, Мартин Клебба — қароқчилар Пинтел, Рагетти ва Марти

    Фото: Star hit

    Ли Аренберг “Юлдузли йўл”да эпизодик роли ва “Бир пайтлар эртакда” фильмидаги вайсақи образи билан, Маккензи Крук “Тахтлар ўйини”, “Хазина изловчилар” ва “Офис” фильмларида суратга тушган, Мартин Клебба эса “Хенкок” ва “Уолл-стритлик бўри” фильмларидаги образи билан томошабинлар ёдида қолган.

    Фото: Star hit
    01.07.2023, 12:55   Изоҳ (0)   24555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чинни қўғирчоқ: Жанубий Кореянинг 50 ёшли биринчи хоними жуда ёш кўриниши билан барчани ҳайратга солмоқда

    30.06.2023, 09:26

    Анжелина Жоли, Мерил Стрип ва фарзандлари билан бир фильмда суратга тушган бошқа машҳурлар (фото)

    30.06.2023, 21:26

    Пол Уокер, Оливер Рид ва фильмларда графика ёрдамида “жонлантирилган” бошқа марҳум юлдузлар (фото)

    30.06.2023, 13:41

    Юрий Шатуновсиз бир йил: мусиқачининг болалиги ва амалга ошмаган орзуси ҳақида

    28.06.2023, 12:25

    Instagram: Юлдуз Усмоновага янги машина совға қилишди, Жамила Ғофурова онаси учун дуо сўради, Муниса Ризаева ноқулай вазиятга тушди 

    27.06.2023, 22:55

    Голливуд юлдузи Бред Питт Анжелина Жоли ундан фарзандларини тортиб олмоқчи бўлаётганидан шикоят қилди

    27.06.2023, 21:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.