• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Юрий Шатуновсиз бир йил: мусиқачининг болалиги ва амалга ошмаган орзуси ҳақида

    Бир йил олдин 2022 йил 23 июнь куни 80 йилларнинг кумири Юрий Шатунов юрак хуружидан вафот этди. Афсонавий “Оқ атиргуллар”, “Оппоқ тун” ва “Болалик” қўшиқлари ижрочиси концертларида минглаб одамларга қувонч улашган ва болалик соғинчини ёдга солган.

    Бугун уни афсонага айлантирган Юрийнинг ҳаётидаги асосий воқеаларни эслаймиз.

    Фото: Pinterest

    Қийин кечган болалик

    Юрий 1973 йил 6 сентябрда Бошқирдистоннинг Кумертау шаҳрида туғилган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай отаси Василий Клименко хотинини Вера Шатуновани янги туғилган чақалоғи билан ташлаб кетади. Айнан шунинг учун онаси ўғлига ўз фамилиясини беради.

    Вера Гавриловна яна бахтини топишга уриниб, иккинчи марта турмушга чиққанида кичкина Юрий ўгай отаси билан тил топиша олмай, уйдан қочиб кета бошлайди. Айтишларича, Веранинг янги турмуш ўртоғи ичкиликка берилган ва жаҳлдор одам бўлган.

    Фото: Pinterest

    Бўлажак артист бир неча йил давомида Старая Отрада қишлоғидаги холаси Нина Долгушинанинг уйида яшайди ва ўша ердаги маҳаллий мактабга боради. Меҳр етишмаслиги ва оиласи билан бирга яшамаслигига қарамай, Шатунов бошқаларга жаҳл қилмасди, мактабда ҳар доим ҳамманинг кайфиятини кўтарарди — синфдошлари билан ҳазиллашарди, дарсда ҳам уларни кулдириб ўтирарди.

    “У ҳар доим жилмайиб турарди, ҳақиқатан ҳам унинг табассуми ҳаммани ўзига тортарди. Болалигидан у оддийгина йигит эди, синфдаги ҳамма билан дўст эди, шунчаки шумтака бола эди”, — деб эслайди биринчи ўқитувчиси Галина.

    Ўқитувчиси, шунингдек, Шатунов мусиқага доим меҳр қўйгани, эшитиш қобилияти кучли бўлгани, чолғу асбобларини осон ўзлаштиргани, аммо рус тили ва математика дарсларига қизиқмаганини айтади.

    Фото: Pinterest

    1982 йилда Юрийнинг онаси шахсий ҳаётини йўлга қўйиб олиш учун ўғлини мактаб-интернатга беради, аммо икки йилдан кейин у юрак етишмовчилигидан вафот этади. Дўстларининг айтишича, Вера Гавриловнанинг соғлиғига спиртли ичимликларни кўп ичиш таъсир қилган.

    Шатуновнинг синфдоши болалигининг бахтли дақиқаларини у билан бирга ўтказганини айтади:

    “Биз бирга шиша йиғишга борардик, кейин уларни топширардик. Шифохона яқинидаги ширинлик заводига кирардик, у ерда пряникка қўшиладиган сироп бўларди — шу сиропни ердик. Кечаси тартибни сақлаш учун тарбиячилар қўйиларди. Улар хоналарни айланиб юришарди. Агар кимнингдир ухламаганини кўришса, жисмоний машқ қилишга мажбурлашарди”.
    Фото: Pinterest

    Бир оз вақт ўтгач, холаси Нина Юрийни ўз қарамоғига олади, лекин боланинг у билан муносабатлари ёмонлашади ва яна уйдан қоча бошлайди. Деярли бир йил давомида Юрий Бошқирдистон ва Оренбург кўчаларини кезиб чиқади. Шундан кейин у Оренбургдаги болалар уйига топширилади ва ўша ернинг бошлиғи Валентина Николаевна Тазекеновага (кейинчалик унинг васийси бўлади) бириктирилади. Икки йил ўтгач, аёл 2-сонли мактаб-интернатга директор этиб тайинланади, Юрий ҳам12 ёшида у билан бирга ўша ерга кўчиб ўтади.

    Улар менга “Шу болани тарбиянгга ол, унинг исми Шатун — кўчама-кўча дайдиб юради”, дейишди. Унинг ўзидан “Акбулакдаги болалар уйига борасанми?” деб сўрадим. Мени у ерга директор қилиб тайинлашганди. У “Бораман, у ерда мени уришмайди, дейишяпти”, деди. Шундан кейин уни олиб кетдим, — дейди Валентина.
    Фото: Pinterest

    Шатунов болалигини эслашни истамайди, бу ҳақда гап кетса, болалиги бўлмаганини айтади:

    “Буни ҳис қилмаганман. Болалигим мактаб-интернатда ўтди. У ерда орзу қилиш мумкин бўлган ягона нарса — тезроқ ва кўпроқ овқат беришларига умид қилиш эди.

    Машҳурлик

    1986 йилда Юрий Сергей Кузнецов томонидан Оренбургда ташкил этилган “Ласковий май” гуруҳининг солисти бўлади. Уларнинг қўшиқлари тез орада барча дискотека ва кўчаларда янграйди. Гуруҳнинг мухлислари кундан кунга ошиб бораверади.

    Фото: Pinterest

    1991 йилда Қўшма Штатлар бўйлаб гастрол чоғида Шатунов ўзини “етимхона боласи” каби ҳис қилишдан чарчаганлиги сабабли гуруҳни тарк этишга дадил қарор қилади. Айнан ўша пайт мусиқачига кутилмаган омад кулиб боқади — концерт ташкилотчилари унинг рақамини топиб, Германияда қўшиқ айтишни таклиф қилишади.

    Шундан сўнг омад яна унинг томонида бўлади — у овоз режиссёри сифатида ўқийди, клипларда рол ўйнай бошлайди, 2007 йилда Мюнхенда севгилиси — Светлана билан турмуш қуради. 2006 йилда ўғли Денис, бир йилдан кейин қизи Эстелла дунёга келади. 2009 йилда эса Юрий “Болалик” қўшиғи учун “Йил қўшиғи” мукофотига сазовор бўлади.

    Разин билан зиддият

    Фото: Pinterest

    Шатуновнинг атрофидаги танишларининг айтишича, “Ласковий май” студияси асосчиси ва Юрийнинг ўғлига чўқинтирган ота бўлган Андрей Разин билан судгача борган зиддиятлар унинг соғлиғига таъсир қилган бўлиши мумкин. У билан Юрий бир неча йил давомида гуруҳнинг барча қўшиқларига бўлган ҳуқуқлар учун курашади, (гарчи Разин гуруҳни анча олдин тарк этган бўлса ҳам).

    2022 йил июнь ойида Ставропол суди “Ласковий май” қўшиқларига бўлган ҳуқуқлари бўйича Разиннинг даъвосини рад этади ва Шатунов тарафини олади. Ушбу қарордан кейин Разин Юрийга таҳдид қила бошлайди, аммо бу Юрийни қўрқитмайди.

    Фото: Pinterest

    Юрий ғалаба қозонганига қарамай, бу қувончли воқеанинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Бир ҳафта ўтгач, Москва яқинидаги Растуново қишлоғида дўстлари билан дам олаётган мусиқачининг юраги хуруж қилади. Шатунов 49 ёшида ўзининг орзуси — кўришни жуда хоҳлаган набираларига бобо бўлолмай вафот этади.

    “Ўша мудҳиш кундаги воқеалар хотирамда бирин-кетин жонланади. Бу ҳақда кўз ёшларсиз гапириш қийин. Мен ҳали ҳам Юрийнинг эшик қўнғироғини босишини ва: “Мана, мен уйдаман, азизларим”, дейишини кутяпман. Оғриқ сусаймайди. Вақт даволамайди”, — дейди мусиқачининг беваси Светлана.
    Фото: Pinterest
    28.06.2023, 12:25   Изоҳ (0)   25877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ғайриоддий тақиқлар: Фарзандларини ноодатий усулда тарбиялайдиган юлдузлар (фото)

    26.06.2023, 19:40

    Севимли турк актёр ва актрисаларимизнинг умр йўлдошлари ким ва улар қандай кўринишга эга?

    27.06.2023, 19:55

    Instagram: Юлдуз Усмоновага янги машина совға қилишди, Жамила Ғофурова онаси учун дуо сўради, Муниса Ризаева ноқулай вазиятга тушди 

    27.06.2023, 22:55

    Голливуд юлдузи Бред Питт Анжелина Жоли ундан фарзандларини тортиб олмоқчи бўлаётганидан шикоят қилди

    27.06.2023, 21:46

    Мадонна, Анжелина Жоли, Хю Жекман: Фарзанд асраб олган машҳурлар (фото)

    27.06.2023, 16:36

    Она бўлиш машаққати: Приянка Чопра оғир касалликни бошдан кечиргани ва чақалоғи 100 кун реанимацияда ётгани ҳақида сўзлаб берди

    27.06.2023, 10:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.