Покистон афғон кўмирини импорт қилиш учун темирйўл қуради. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
National Engineering Serviceс Пакистанъга кўра, янги линия Афғонистон чегарасидаги Харлачи назорат-ўтказиш пунктини Коҳат шаҳри билан боғлайди. Темирйўлнинг узунлиги 158 километрни ташкил қилади.
У орқали нафақат кўмир импорт қилиш, балки Афғонистон ва Марказий Осиёга цемент, мебел, тўқимачилик маҳсулоти, гўшт, ҳўл ва қуруқ мевалар экспорт қилиш ҳам режалаштирилган. Харлачи—Коҳат темирйўлини Афғонистоннинг кўмирга бой Бадахшон, Тоҳар ва Ҳирот вилоятларигача узайтириш кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)