Германия Литвага НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун яна 4000 нафар аскарни жойлаштирмоқчи, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус. Бунинг учун зарур инфратузилмани яратиш ва машғулотлар ўтказиш имкониятини таъминлаш зарур экани таъкидланди.
“Германия Литвада кучли бригадани узоқ муддатга жойлаштиришга тайёр”, — деди жаноб Писториус Вилнюсдаги матбуот анжуманида.
2022 йил сентябр ойида Литва Мудофаа вазирлиги Германия билан биргаликда Германия қўмондонлиги томонидан тузиладиган аскарлар бригадасини қабул қилиш учун ҳарбий инфратузилмани кенгайтириш устида ишлаётганини айтганди.
Альянснинг аввалги саммитида Литвада тахминан 1,6 минг кишидан иборат НАТО бригадасини жойлаштиришга қарор қилинган эди.
Изоҳ (0)