Нидерландия божхоначилари Роттердам портида банан солинган контейнер ичидан уч ярим тоннадан ортиқ кокаин топди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси хабар бермоқда.
Прокуратура маълумотларига кўра, кокаин Эквадорда контейнерга жойлаштирилган. Мазкур контейнер Зеландиядаги (Нидерландия провинцияларидан бири) компанияга етказилиши кўзда тутилган эди.
Шу билан бирга, прокуратура компаниянинг ўзи, катта эҳтимол билан, гиёҳванд моддалар контрабандасига ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ҳисобламоқда.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бундай катта миқдордаги кокаин партиясининг қора бозордаги нархи тахминан 269 миллион еврога тенг.
Изоҳ (0)