Испанияда қалбаки пуллар ишлаб чиқарадиган марказ аниқланди. Жиноятчилар асосан 20 ва 50 евролик банкноталарни қалбакилаштирган.
Марказ Андалусия автоном ҳамжамиятидаги Кадис провинциясида жойлашган бўлган. Лаборатория биноси тинтув қилинганда миллий полиция ходимлари у ердан компьютер ва принтер, катрижлар, қоғозлар, кесилган голограмма чизиқлар ва тайёр қалбаки банкноталар, шунингдек, 1500 евролик нақд пул топди.
Дастлабки тергов шуни кўрсатдики, марказ умумий қиймати 7000 евро бўлган қалбаки банкноталарни муомалага чиқарган бўлиши мумкин, дейилади мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)