Cаrs analitik корпорациясининг яқинда ўтказган сўровномасидан маълум бўлишича, америкалик харидорларнинг катта қисми автомобиль ишлаб чиқариш АҚШда янги иш ўринларини яратса, машинага кўпроқ пул тўлашга тайёрлигини билдирган. Корпорация тузган махсус индексда 2023 йилнинг “энг америкабоп автомобиллари” ажратиб кўрсатилди.
Маълум бўлишича, дастлабки 4 та ўринни АҚШда ишлаб чиқарилган ва америкаликлар энг кўп фойдаланадиган Tesla автомобилларининг тўртала модели (Model 3, Х, Y, S) эгаллаган. АҚШда энг кўп сотилган автомобиллардан бири Ford F-150 эса рейтингда 66-ўринни олган. Ажабланарлиси шундаки, Honda компаниясининг икки модели — Ridgeline ва Tundra ундан ўзиб кетган.
Honda япон концерни бўлишига қарамай, овоз билан бошқариладиган автомобилларни ишлаб чиқаришда Американинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланади. Бу Япония компаниясига Ford’ни қувиб ўтишга имкон берган. Cаrs ҳаммаси бўлиб 388 та машинани баҳолади.
Аввалроқ Expocar компанияси Tesla заводи билан Россия, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Қирғизистонга электромобилларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Машиналар ушбу мамлакатларга тўғридан тўғри етказиб берилади. Электромобиллар нархи мамлакатдан мамлакатга фарқ қилади, лекин бозордаги ўртача қийматдан паст бўлади.
Изоҳ (0)