• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистон ва яна ўнлаб мамлакатларда туғилиш даражаси икки баравар пасайди — сабаблар, оқибатлар

    1798 йилда инглиз иқтисодчиси Томас Малтус ҳозирда “Малтус тузоғи” номи билан машҳур бўлган янги назарияни таклиф қилганди. Унга кўра, инсон популяциясининг ўсиши жадаллашиб, бу озиқ-овқат сингари ресурсларнинг ўсишидан ўзиб кетади. Олим аҳолининг ўсиши барқарор ҳолатга қайтишидан хавотирланган, чунки унинг фикрича, кутилмаган ҳодисалар — урушлар, офатлар, очарчилик аҳоли сонини барқарор даражада қолдиради. Орадан 200 йил ўтиб, дунё аҳолиси 1 миллиарддан 8 миллиардгача кўпайди.

    Бироқ кейин маълум бўлдики, аҳоли сонининг ўсишини тўхтатишга қандайдир фалокатлар эмас, бутун дунё бўйлаб туғилишнинг тез суръатларда камайиши кифоя қилади.

    Яна бир олим Пабло Альварес 1950 йилдан 2021 йилгача содир бўлган ўзгаришларни ўрганиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2022 йилги Жаҳон аҳолиси истиқболлари маълумотларидан фойдаланган ҳолда аҳолиси энг кўп 49 та давлатда туғилиш даражаси қандай пасайганини солиштирди. Бу давлатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Жадвалга кўра, Ўзбекистонда 1950 йилларнинг бошида туғилиш даражаси ҳар минг кишига қарийб 40 нафар чақалоқ тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда қарийб икки баравар пасайган (23,55 нафар). Туғилиш коэффициенти эса 41 фоизга пасайган.

    Рўйхатдаги ҳар бир давлатда сўнгги 70 йил ичида туғилиш даражаси пасайган, баъзилари бошқаларга қараганда кўпроқ ҳайратга солади. Мисол учун, Хитойда 1950 йилда 1 000 кишига 41 та туғилиш қайд этилган. 2021 йилга келиб бу рақам атиги 7,6 тага тушиб, 81 фоизга камайган.

    2021 йилда аҳоли сони бўйича дунёда 29-ўринни эгаллаган Жанубий Кореяда 1950 йилдан буён туғилиш даражаси янада каттароқ — 86 фоизга пасайган. Аслида, ушбу маълумотлар тўпламидаги деярли ҳар бир мамлакатда туғилиш кўрсаткичлари ўтган 70 йилда икки хонали рақамларда пасайган. Фақат Конго Демократик Республикасида 1950 ва 2021 йиллар оралиғида пасайиш сони бир хонали.

    Нима учун дунёда туғилиш даражаси пасаймоқда?

    Дунё аҳолисининг қисқариши ҳақидаги фикр ташвишли туюлса-да, туғилишнинг камайиши одатда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ғалабаси сифатида қабул қилинади.

    Мамлакатлар тараққиёти ва турмуш даражаси яхшилангани сари жамият нормалари ва интилишларида ўзгаришлар рўй бермоқда. Масалан, аёллар учун кенгайтирилган таълим ва карьера имкониятлари профессионал ўсиш ва шахсий мақсадларга интилиш учун йўл очади, баъзи аёллар оила қуришни кечиктиришни ёки кўп фарзанд кўрмасликни истайди.

    Ўсиб бораётган урбанизация туғилиш пасайишининг яна бир асосий омили. Яна бир сабаб, айниқса, 1970 йиллардан бошлаб, оилани режалаштириш хизматлари ва контрацептив воситалардан фойдаланиш имкониятларининг ортиб боришидир.

    Келажакдаги оқибатлари қандай?

    Туғилиш пасайишининг энг катта оқибати — аҳолининг тез қариши. Бу аллақачон дунё давлатларида кузатилмоқда.

    Болалар кам туғилиши ортидан, меҳнатга лаёқатли аҳолига нисбатан қарияларнинг улуши ортади. Ушбу демографик номутаносиблик ижтимоий таъминот, соғлиқни сақлаш ва пенсия тизимлари учун қийинчиликлар туғдиради.

    Туғилишнинг пасайиши меҳнат бозори ва иқтисодий самарадорликка ҳам таъсир қилиши мумкин. Яъни бу ишчи кучи, малакали кадрлар етишмаслигига ва инновацияларнинг камайишига сабаб бўлади. Аҳолининг қисқариши глобал иқтисодиётнинг асосий тоши бўлган истеъмол талабини камайтиради, бу эса ривожланишнинг ҳозирги моделини қайта қуришга мажбур қилиши мумкин.

    23.06.2023, 15:07   Изоҳ (0)   32654
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миср президенти мамлакатда туғилиш даражасини пасайтиришни талаб қилди

    17.02.2021, 13:21

    Ҳиндистон бош вазири “Украинада қон тўкилишини” тўхтатишга чақирди

    23.06.2023, 14:43

    Россия Қрим мудофаасини кучайтиришда жанговар делфинлардан фойдаланмоқда — Британия разведкаси

    23.06.2023, 13:46

    БМТ Россияни Украинадаги 136 нафар боланинг ўлимида айбдор деб топди ва рус армиясини “шармандалар рўйхати”га киритди

    23.06.2023, 10:55

    Эрдўғоннинг сайловдаги бош рақиби Қиличдарўғли 110 йилга қамалиши мумкин

    23.06.2023, 10:09

    Украина иттифоқчилари мамлакатни тиклаш учун 60 млрд доллар ваъда қилди

    23.06.2023, 10:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.