• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чўмилиш қоидалари, эътиборсизлик ортидаги фожиалар, сув остидаги кўринмас жисмлар — ФВВ масъул ходими тавсиялари

    Ўзбекистонга ёз фасли келиб оқар сув ҳавзаларида чўмилиш мавсуми бошланди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг берган маълумотларига кўра, йил бошидан июнь ойининг 15-санасига қадар 68 нафар инсон сувда чўкиб ҳалок бўлган. Минг афсуски, уларнинг 50 фоиздан ортиғини ёш болалар ташкил этмоқда.

    “Дарё” мухбири ФВВ матбуот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаевдан чўкиб кетиш асосан қандай ҳолатларда юз бераётгани ва уларнинг олдини олиш учун фуқаролар нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида изоҳ олди.

    Самандар Ҳикматуллаев
    Фото: “Дарё”

    Оқар сувларда чўмилманг!

    Республикамизда чўмилишга рухсат этилган ва чўмилиш тақиқланган очиқ сув ҳавзалари бор. Чўмилиш тақиқланган ҳавзаларимиз: дарёлар, ариқлар, каналлар. Бундай жойларда чўмилиш тақиқланади. Яъни оқар сув ҳавзаларида чўмилиш мумкин эмас.

    “Биз бу ерда доим чўмиламиз, кеча ҳам шу ерда чўмилдик. Бу жой хавфсиз эди”, дейишади. Бу жой кеча хавфсиз бўлган бўлиши мумкин. Кеча хавфсиз бўлган ўша жойга ҳар хил харсанг тошлар ёки қурилиш чиқиндилари оқиб келган бўлиши мумкин.

    Сувда чўкиш ҳолатларининг барчасини мукаммал ўрганамиз. Кўп ҳолларда чўккан инсонлар сувдан олиб чиқилганда уларни шўнғиш пайтида сувнинг остидаги предметларга урилиб кетиши натижасида бош ва қорин қисмидан олинган жароҳатларга дуч келамиз.

    Рухсат этилган сув ҳавзаларида махсус қутқарувчилар бўлади. Ушбу жойларнинг туби тозалаб турилади. Шунингдек, ушбу жойларда қутқарув минораси бўлади. Яъни бирга чўмилаётган одам ёнидаги дўстининг чўкиб кетаётганини сезмай қолиши мумкин. Қутқарув минорасида ўтирган масъул шахс унга ўз вақтида ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиради.

    Фото: “Дарё”

    Спиртли ичимлик истеъмол қилиб сувга тушманг!

    Ёз мавсумида тоғларга, соя-салқин ҳудудларга чиқилади. Бундай жойларда катта ёшдаги инсонларнинг чўкиб кетиш ҳолатлари учраб туради. Ҳолатлар ўрганилганида аксари спиртли ичимликларни истеъмол қилиб чўмилган маълум бўлади. Шу боис спиртли ичимлик ичиб чўмилиш тавсия этилмайди. Нега деганда, спиртли ичимлик истеъмол қилган инсон сарҳуш бўлади. У ҳаттоки текис ерда мувозанатини бошқара олмайди. Бундай инсонлар сувга тушиб кетиши ёки сувда чўмилиш натижасида ўзларини бошқаролмай қолади ва чўкиб кетиш эҳтимоли анча ортади.

    Чўмилишнинг ўз вақти бор

    Одатда чўкиб кетганларнинг дўстлари “Яхши суза оларди, яхши чўмила оларди. Доим шу ерда чўмилганмиз. Лекин нима бўлдики, сувда чўкиб кетди. Биз ҳам ҳайронмиз”, дейишади.

    Қизиб турган тана совуқ сувга тушиши билан барча ҳужайралар ишга киришади. Халқимизда “томири тортишиб қолди”, деган гап бор. Қизиб турган асаб толалари совуқ сувга тушиши билан тортишиб қолади. Мана шу тортишиш натижасида оёқ ҳаракатланолмай қолади, қўл ҳаракатсиз бўлиб қолади. Натижада жисмонан бақувват бўлган инсон, яхши сузоладиганлар ҳам бундай пайтда ожиз қолади.

    Ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, куннинг ўта иссиқ вақтида тўқ қоринга ёки оч қоринга сувда чўмилиш тавсия этилмайди.

    Эътиборсизлик қилманг!

    Куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бир ҳолатни айтиб ўтсам. Бир нечта талаба имтиҳондан сўнг чўмилгани Анҳор каналига борган. Чўмилаётган вақтида 19 ёшли талаба сувда чўкиб, ҳалок бўлган. Оқим тезлиги жудаям катта бўлган. Сув йигитни чўккан жойидан анча узоққа оқизиб кетган. Воқеа жойига зудлик билан ғаввос кучлари жалб этилиб, қидирув ишлари амалга оширилди.

    Сувда қидирув ишлари жуда мураккаб жараён. Боиси сув остида нима борлигини билмаймиз. Бир нечта қутқарув гуруҳлари жалб этилди. Сув остини қўл билан пайпаслаб қидирув ишлари амалга оширилади.

    Боланинг жасади бир сутка давом этган қидирувлардан кейин сув остидан олиб чиқилди.

    Баъзан ота-оналар болаларга эътиборсиз бўлади. Кўпинча ота-оналар кичик ёшдаги фарзандини ўша фарзандидан бир-икки ёш катта бўлган боласига ишониб топширади. Сув ҳавзаларининг ёнида сайр қилиб юрган вақтида болача югуриб сувга бориб қолади ва тушиб кетади. Болачадан 1-2 ёш катта бўлган опаси ёки акаси ҳам сувга шўнғиб, укасини қутқармоқчи бўлади. Натижада шундай вазиятлар бўлганки, бир оиладан бир нечта фарзандларнинг бир вақтда вафот этиши кузатилган.

    Фото: “Дарё”

    Яна бир ҳолатда бир хонадон эгаси боғини суғориш мақсадида икки метр чуқурликка эга сув ҳавзасини қурган. Кенглиги тўрт метр, чуқурлиги икки метр. Лекин уни хавфсиз қилиб қўймаганлиги учун 2020 йилда туғилган 3 ёшар бола сувга тушиб кетади. Уни олиб чиқаман деб 2016 йилда туғилган опаси ҳаракат қилади. Уларга ёрдам бериш учун 2017 йилда туғилган қўшни қиз ҳам сувга тушади. Минг афсуски, учаласи ҳам сувдан чиқолмай, ўша жойнинг ўзида вафот этишади.

    Шунинг учун аҳолидан фақатгина рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилишларини тавсия этамиз.

    Биринчи ёрдам

    Чўккан инсонни сувдан олиб чиққандан сўнг нафас олиш органларидан сувни чиқариб юбориш керак. Бошини сув томонга қия қилиб қирғоққа ётқизиш лозим. Чўккан одамга сунъий нафас бериш, унга биринчи ёрдам кўрсатиш учун бор-йўғи беш дақиқа берилган. Шу беш дақиқанинг ичида инсонни асраб қолиш мумкин.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Фото: "Дарё"

    23.06.2023, 19:25   Изоҳ (0)   7513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззах ҳокимлиги Prado таъмирига 50 млн, Ўрта Чирчиқ ҳокимлиги Captiva’га 30, Намангандаги ГАИ бошлиғи эса 78 млн: мансабдорлар машинаси таъмирига қанча сарфламоқд...

    23.06.2023, 18:46

    Сирдарё ҳокимлигининг 60 йиллик нашрлари — “Янги Сирдарё” ва “Новая Сирдаря” газетаси жамоаси иқтисодий танглик сабаб ёппасига таътилга чиқди

    23.06.2023, 18:26

    Сурхондарё ҳокимлиги ҳар хил турдаги гуллар учун қарийб 200 млн сўмлик шартнома тузди

    23.06.2023, 18:11

    Ишсиз фуқаро 7 йил ижтимоий солиқ тўласа, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади — Пенсия жамғармаси

    23.06.2023, 18:04

    Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар жорий қилди 

    23.06.2023, 17:39

    Сурхондарёда ЙПХ ходими хизмат машинасида аварияга учради

    23.06.2023, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.