Uzbekistan Airways 27, 28, 30 июнь ва 2 июль кунлари қўшимча авиақатновлар йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати маълум қилди.
Янгиланган жадвалга кўра, 27 июнь куни Тошкент–Урганч–Тошкент, Тошкент–Нукус–Тошкент, Тошкент–Термиз–Тошкент йўналишларида қўшимча парвозлар амалга оширилади.
28 июнь куни эса Тошкент–Термиз–Тошкент, 30 июнь куни эса Тошкент–Урганч–Тошкент йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 2 июль куни Тошкент–Бухоро–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.
Аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” 28 июнь куни Қурбон ҳайити нишонланиши муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)