Англиянинг “Ньюкасл” клуби ҳимоячиси Метт Таргет Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги аэропортда қолиб кетди. Championat нашрининг хабар беришича, бу вақтда жамоа аъзолари Англияга қайтаётганди.

Манбага кўра, клуб Англияга етиб келгач, 29 ёшли чап қанот ҳимоячисининг йўқлиги аниқланган. Кейинчалик маълум бўлишича, Таргет Сеулда қолиб кетган. Жамоа раҳбариятининг сўзларига кўра, футболчи билан алоқа ўрнатилган ва у хавфсиз жойда бўлиб турибди. У яқин орада махсус рейс орқали жамоага қўшилади.
Метт Таргет 2022 йилдан буён “Ньюкасл” сафида тўп сурмоқда. Ўтган мавсум у барча мусобақалар доирасида жами 7 та ўйинда иштирок этиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл” клуби Жанубий Кореяда мавсумолди йиғин ўтказди. “Ҳаккалар” ушбу мамлакатда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди:
- Корея К Лигаси юлдузлар жамоасига қарши баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди;
- “Тоттенҳэм” билан эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Изоҳ (0)