• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарё ҳокимлигининг 60 йиллик нашрлари — “Янги Сирдарё” ва “Новая Сирдаря” газетаси жамоаси иқтисодий танглик сабаб ёппасига таътилга чиқди

    Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 60 йиллик нашрлари — “Янги Сирдарё” ва “Новая Сирдаря” газеталари жамоаси иқтисодий танглик сабаб ёппасига таътилга чиқди. Бу ҳақдаги хабарни “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган таҳририятлар бош муҳаррири Муҳаммад Исмоилов тасдиқлади.

    Таҳририят жамоаси.
    Фото: ЎзА

    Бош муҳаррирга кўра, таҳририятларнинг 12 нафар ходими 2023 йилнинг 15 июнь кунидан бошлаб меҳнат таътилида.

    “Иқтисодий аҳвол сабаб шу қарорга келдик. Бир ойдан сўнг яна фаолиятимизни давом эттирамиз, деган ниятдамиз. Вилоят ҳокими шу йилнинг февраль ойида ҳам, куни кеча июнь ойининг бошида ҳам таҳририят жамоаси билан кўришиб, қўллаб-қувватлашини билдирган”, — дейди газета бош муҳаррири.

    “Янги Сирдарё” газетасининг қоғоз шаклида чиққан сўнгги сони.
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган бошқа манбанинг айтишича, газета жамоасининг бир ойлик таътилдан қайтиши даргумон.

    “Газетанинг аҳволи жуда оғир. Вилоят ҳокими газетани қўллаб-қувватлайман деганига 4-5 ой бўлди. Лекин шу муддат ичида таҳририятга бир сўм ҳам бермаган. Қандай қилиб жамоанинг сақланиб қолишидан умид қилиш мумкин?” — дейди газета жамоасига яқин манба.

    Манбанинг айтишича, аслида газета журналистларининг маоши ҳам жуда кам.

    Таҳририят жамоаси.
    Фото: ЎзА
    “Журналистларнинг аксарияти нари борса, 1,5—2 миллион сўм маош олишади. Балки ундан ҳам камдир. Шу маошни ҳам уларга кўп кўришди, шекилли. Вилоят ҳокимининг газетага эътибори умуман йўқ ҳисоби”, — дейди манба.

    Манбанинг ҳисоб-китобига кўра, таҳририятнинг йиллик харажатлари нари борса 300-400 миллион сўмни ташкил этади.

    “Янги Сирдарё” газетасининг қоғоз шаклида чиққан сўнгги сони.
    Фото: Зафар Мирраҳимов
    “Кимдир айтиши мумкин, Сирдарё вилоятининг иқтисодий аҳволи бошқа вилоятларга нисбатан анча паст деб. Лекин шу даромади кам вилоят ҳам йилига 700-800 миллион долларлик экспортни амалга оширмоқда. Қанчадан қанча ишлаб чиқаришлари бор. Наҳотки таҳририят жамоасини қўллаб-қувватлаш учун йилига ҳеч бўлмаса жами харажатларнинг ярмини қоплаш имкони бўлмаса?” — дейди у.

    Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг матбуот котиби Зафар Мирраҳимов “Дарё” журналисти билан бу ҳақда суҳбатлашар экан, ҳокимнинг таҳририятга эътибори жуда яхши эканлигини таъкидлади.

    Зафар Мирраҳимов. 
    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
    “Вилоят ҳокими энди иш бошлаган пайт, йил бошида ҳам таҳририят жамоаси билан кўришиб, камчиликлари борасида сўраганди. Ва уларга кўмак берилишини, матбуот маркази ҳам ташкил этилишини айтганди. Буй йил Сирдарё вилоятининг 60 йиллик юбилейи нишонланаётгани боис газета ҳам ўшанда ташкил этилгани инобатга олиниб, газетанинг ҳам 60 йиллик юбилейини нишонладик. Шу муносабат билан вилоят ҳокими таҳририят жамоаси билан кўришиб, имкон қадар уларга совға-саломлар улашди. Яна бир бор уларни қўллаб-қувватлашини айтди”, — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари.

    Зафар Мирраҳимовнинг қўшимча қилишича, вилоят ҳокими таҳририят жамоаси билан суҳбатлашганидан сўнг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 200 миллион сўм миқдорида маблағ берилишини билдирган.

    Таҳририят жамоаси вилоят ҳокими билан.
    Фото: ЎзА

    Газета бош муҳаррири Муҳаммад Исмоилов 200 миллион сўм миқдоридаги маблағ ваъда қилинганини тасдиқлади. Аммо ҳозирча бу маблағдан дарак йўқлигини айтди.

    “Ҳақиқатан ҳам, вилоят раҳбари июнь ойининг бошида таҳририят жамоаси билан учрашганида қўллаб-қувватлаш учун 200 миллион сўм миқдорида маблағ берилишини айтганди”, — дейди бош муҳаррир.

    Газета масъули ҳоким ваъда қилган маблағдан оз миқдорда бўлса-да, берилдими, деган саволга, йўқ деб жавоб берди.

    Зафар Мирраҳимов бу ҳолатга изоҳ берар экан, маблағни тўплаш ва уни таҳририят жамоасига бериш кечикаётганини тан олди. Ва тез орада ваъда қилинган маблағ берилишини, таҳририят жамоаси эса яна ишга қайтишидан умидворлигини қўшимча қилди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    23.06.2023, 18:26   Изоҳ (0)   7623
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё ҳокимлиги ҳар хил турдаги гуллар учун қарийб 200 млн сўмлик шартнома тузди

    23.06.2023, 18:11

    Ишсиз фуқаро 7 йил ижтимоий солиқ тўласа, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади — Пенсия жамғармаси

    23.06.2023, 18:04

    Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар жорий қилди 

    23.06.2023, 17:39

    Сурхондарёда ЙПХ ходими хизмат машинасида аварияга учради

    23.06.2023, 17:15

    Шуҳрат Абдураҳмонов Ҳасанбой Дўсматовга уч хонали уй совға қилди

    23.06.2023, 17:10

    Ўзбекистонда май ойида қанча электр энергия ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

    23.06.2023, 17:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    Хитой чивинлар тарқатаётган вирусга қарши дронларни ишга солди

    Дунё | 7 август, 14:45

    Фильмларда фақат энг синчков томошабинлар илғайдиган яширин ишоралар

    Кино | 7 август, 14:30

    Ғазода беморлар учун қон танқислиги кўпайди

    Дунё | 7 август, 14:15

    Дарвин Нуньес фаолиятини “Ал-Ҳилол”да давом эттиради

    Спорт | 7 август, 14:08

    50 йил кутилган лойиҳа: Италияда дунёдаги энг узун осма кўприк қурилади

    Дунё | 7 август, 13:57

    Сурхондарёдаги айрим йўлларда тезлик соатига 130 километр этиб белгиланади

    Ўзбекистон | 7 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.