Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳар хил турдаги гуллар учун қарийб 200 млн сўмлик шартнома тузгани ҳақида хабар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вилоят ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, ҳозирги кунда Термиз шаҳар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, яшил ҳудудларда ҳамда йўллар ёқалари бўйлаб турли хил гуллар экиш ва ушбу тадбирларни қисқа муддатда амалга ошириш зарурати юзага келгани сабабли, ҳақиқатан ҳам, вилоят ҳокимлиги томонидан Меаdow МЧЖ билан мақбул нархлар асосида 156 млн 581 минг сўмлик гул кўчатлари хариди бўйича тўғридан тўғри шартнома тузилган.
Шартномада ҚҚС ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда транспорт харажати кўзда тутилган ҳолда умумий сумма 194,9 миллион сўмни ташкил этган.
Изоҳ (0)