Эроннинг Алборз вилоятида метанолдан заҳарланганлар сони 171 нафарга етди. Бу ҳақда вилоятнинг Тиббиёт университети декани Шаҳрам Сайёдий хабар қилди.
“Сўнгги беш кун ичида таркибида метанол бўлган алкоголдан заҳарланганлар сони 171 кишига етди”, — деди Сайёдий.
Бир кун аввал вилоят ҳуқуқ-тартибот кучлари бошлиғи генерал Ҳамид Хадаванд заҳарланишга олиб келган суррогат спиртли ичимликлар тарқатиш ҳолати бўйича олти киши қўлга олинганини маълум қилганди.
Тергов маълумотларига кўра, алкогол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар тана учун спрейлар тайёрлайдиган заводдан ноқонуний равишда ифлосланган саноат спиртини сотиб олган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мазкур корхонадан 6,5 минг литр саноат спиртини олиб қўйиб, заводни муҳрлади.
Шу йилнинг 6 июнь куни Россияда 30 дан ортиқ одам “Мистер Сидр” ичимлигидан заҳарланиб, вафот этгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)