Туркиянинг Эрзурум вилоятида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар берди Табиий офатларни бошқариш бошқармаси.
Департаментнинг Twitter’даги хабарига кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 14.43 да Ашкале ҳудудида қайд этилган.
Маълумотларга кўра, зилзила эпитцентри 12,52 километр чуқурликда жойлашган.
Жорий йилнинг 16 июнь куни Туркиянинг Тушба вилояти Ван туманида 4,1 магнитудали зилзила рўй берганди. Ўшанда сейсмик фаоллик маркази етти километр чуқурликда жойлашгани хабар қилинганди.
Зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган зарар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Изоҳ (0)