Америка Қўшма Штатлари Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини осонлаштирмайди, дея Оқ уй матбуот хизмати АҚШ президенти Жо Байден баёнотидан иқтибос келтирмоқда.
“Украина НАТОга аъзо бўлиш учун бошқа аъзолар каби бир хил талабларга жавоб бериши керак”, — деди Жо Байден.
Аввалроқ Владимир Зеленский Украина 11—12 июль кунлари Вилнюсда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида альянсга кириш учун аниқ таклиф олишга умид қилаётганини айтганди.
Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари жангчилари ўз мамлакати бу масала бўйича ҳалигача ижобий жавоб олмаганидан ҳафсаласи пир бўлган.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Украинанинг альянсга кириши масаласи “амалда ҳал қилинган” деб атаганди.
Изоҳ (0)