Перулик тадқиқотчилар ёши уч минг йил деб баҳоланган мумиёни топишди. Қазишмалар мамлакат пойтахти Лиманинг эски туманида олиб борилди, деб хабар беради “MIR 24”.
Тахминларга кўра, бу 50 ёшлардаги эркакнинг мумиёланган жасади. Унинг бош суяги ва ҳатто узун қора сочлари яхши сақланган.
Мумиёнинг оёқлари арқон билан боғланган, шу сабабли олимлар у қурбонликка келтирилган деган тахминни билдирмоқдалар.
Қолдиқлар ёнидан лой бўлаклари, маккажўхори зарралари, чиғаноқ ва кока барглари ҳам топилган. Бу нарсалар қурбонликка келтириш маросими пайтида ёки ундан кейин ишлатилган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)