Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрўғон унга ҳайкал ўрнатишларига қарши чиқди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Мазкур таклиф аввалроқ Болу шаҳрининг мухолифат мери томонидан илгари сурилганди. У Эрдўғон президентлик сайловида ғалаба қозонса, унга ҳайкал ўрнатишга ваъда берганди.
Туркия президенти шаҳар мерининг бу борадаги сўровига жавобан давлат хизматчилари ёдгорлик ўрнатиш билан эмас, самарадорлиги билан ажралиб туриши кераклигини айтди. Сиёсатчи бу маблағни Болу шаҳрининг муҳтож фуқароларига ёрдам бериш учун сарфлаш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.
Изоҳ (0)