• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги боғчаларда Аваз Охун концертига мажбурий тарзда билет сотилаётгани айтилмоқда

    Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги боғчаларда тарбиячиларга концертга мажбурий тарзда билет сотилаётгани хабар берилди. Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган манбанинг айтишича, билет нархи 80 минг сўм.

    “Менинг қизимга ишхонасидан мажбурий тарзда билет беришибди. Ўзи арзимаган ойликка ишлашса, ҳали ойлик олишмаса-да, билет сотиб оласизлар деб мажбурлашаётган экан. Ишонсангиз, гўшт сотиб олиб ейишга, пулимиз етмаяпти. Шу иш адолатданми?”, — дейди билет олишга мажбурланаётган ишчининг онаси.

    “Дарё” мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати вакили Саидолим Абдураҳмонов билан суҳбатлашди.

    “Бу ҳақида хабарим йўқ экан. Концерт бўлишини ҳам сиздан эшитяпман. Ҳолат ҳақида суриштириб, маълумот берамиз”, — дейди журналистнинг бу ҳақидаги саволларига жавоб берган Саидолим Абдураҳмонов.

    Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Камола Жўрабоеванинг маълумот беришича, ҳақиқатан ҳам туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига Аваз Охуннинг 2023 йил 16 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган концертига 100 та билет берилган.

    “Аммо 100 та билет концертга тушишни истовчилар учун берилган. Мажбурий сотилаётгани ҳақидаги гап ёлғон. Бўлим мудири ўринбосарининг айтишича, 100 та билетдан атиги 4 таси сотилган. Шу тўртта билетнинг пули ҳам қайтариб берилади. Боғчаларга билет сотилмайди”, — дейди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Камола Жўрабоева.

    “Дарё” мухбири билетда номери кўрсатилган масъуллар билан ҳам боғланди.

    Ўзини Ҳусниддин Умаров деб таништирган билет сотувчисининг айтишича, билетлар “Ўзбекконцерт”нинг Наманган вилояти бўлими томонидан шартномага кўра, боғчаларга берилган бўлиши мумкин.

    “'Ўзбекконцерт'нинг вилоят бўлими боғчалардаги тадбирларни ташкил қилишда боғчаларга ёрдам бергани учун 'Ўзбекконцерт'нинг вилоят бўлими билан шартнома қилади. Бу билетлар шу шартномага кўра, боғчаларга берилган бўлиши мумкин”, — дейди “Ўзбекконцерт”нинг вилоят бўлимида ишлашини айтган Ҳусниддин Умаров.

    “Ўзбекконцерт”нинг вилоят бўлими масъули Муроджон Қудратов эса Ҳусниддин Умаровнинг гапини рад этиб, билет сотиш масаласига “Ўзбекконцерт” вилоят бўлимининг алоқаси йўқлигини билдирди.

    “Биз концерт ташкилотчиларига ижарага концерт зал бердик. Биз билет сотмаймиз. Тўғри, билетлар мажбурий сотилмаслигини назорат қиламиз. Аваз Охуннинг концертига билетлар мажбурий сотилаётганидан хабаримиз йўқ экан”, — дейди Муроджон Қудратов.

    Муроджон Қудратовнинг қўшимча қилишича, Аваз Охуннинг вилоятда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган концертини тадбиркор ташкил қилаётган бўлиб, билетларнинг мажбурий сотилиши тадбиркорга бориб тақалиши мумкин.

    Концерт ташкилотчиси бўлган тадбиркор Баҳодир Ўринбоевнинг “Дарё”га маълумот беришича, у Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулига у 100 та эмас, 200 та билет берган.

    “Ёрдам берамиз дейишганига бўлим раҳбарига 200 та билет бергандик. Аммо билетлар мажбурий сотилаётганидан хабаримиз йўқ экан. Биз билетларнинг мажбурий сотилишига қаршимиз. Агар билетларни мажбурий сотишга ҳаракат қилганимизда Telegram каналларида концерт ҳақида эълон бермас эдик. Битта билет мажбурий сотилса ҳам, бизнинг қилаётган меҳнатларимиз куйган бўлади. Ҳолатга аниқлик киритиб, бўлимга берилган 200 та билетимизни қайтариб оламиз”, — дейди тадбиркор.
    15.06.2023, 18:50   Изоҳ (0)   11911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар электр тармоқлари нега тез-тез чироқ ўчаётганига изоҳ берди

    15.06.2023, 18:11

    Тошкент шаҳар ИИББ иссиқ ҳарорат оқибатида светофор эриб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    15.06.2023, 18:05

    “ҚҚС пасайтирилишига қарамай 1-чоракдаги солиқ ва божхона тушумлари 10 фоизга ошди” — Шерзод Кудбиев

    15.06.2023, 17:59

    Тошкент вилоятида ўқувчи қиз расмга тушаётганда дарёга тушиб кетиб, вафот этди

    15.06.2023, 17:48

    Андижонда аёл фарзандининг айби сабаб юз фоиз ёниб, ҳалок бўлди

    15.06.2023, 17:30

    Самарқандда эридан қасд олиш мақсадида фарзандини бўғиб қийнаган аёл судда ҳам жанжал чиқарди (видео)

    15.06.2023, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.