26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилади — даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди томонидан эълон қилинган маълумотда келтирилган.
Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган. Маълумотга кўра, биринчи инстанция судида ишни судья Азиз Раҳмонов кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб, ушланган Пётр Каримов мерос бўйича судда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келмоқчилиги айтилган эди.
Изоҳ (0)