Самарқанд вилоятида иккинчи кун кузатилаётган кучли шамол туфайли айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда, деб хабар бермоқда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, вилоятда эсаётган кучли шамол сабаб соат 8:00 да айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.
Бунинг натижасида Самарқанд шаҳри, Жомбой, Ургут, Тайлоқ, Пастдарғом ва Оқдарё туманларининг айрим ҳудудларида жами 3 250 та истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Вилоятда шундай об-ҳаво сабаб 12 июнь куни ҳам қатор ҳудудлар: Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари электр таъминотидан узилганди. Соат 23:30 га келиб Самарқанд вилоятидаги ўчган тармоқларнинг барчаси уланган.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраб, ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланишини билдирди.
Изоҳ (0)