Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида селфи тушмоқчи бўлган эркак дарёда чўкиб кетди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди.
10 июнь куни бир неча оила Итагар яйловига (Бишкек—Ўш йўли яқинида) дам олишга келган. Дарё қирғоғида суратга тушаётган 1983 йилда туғилган О.Т. қоқилиб, сувга тушиб кетган. Уни беш нафар қутқарувчи қидирган. Бироқ қоронғи тушгач, қидирув ишлари тўхтатилган.
11 июнь куни эрталаб соат 9:30 да жасад сувдан олиб чиқилиб, ички ишлар органларига топширилган.
Изоҳ (0)