Қирғизистон Россиянинг Украинага қарши босқинига қарши бўлган ва Екатеринбургдаги ҳарбий комиссариатга ўт қўйган ҳарбий фаол Алексей Рожковни мамлакатдан депортация қилди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.
Алексей Рожков Украинада уруш бошланганидан кейин Россия ҳарбий комиссариатига ўт қўйган фаолларнинг учинчисидир. Унга қарши яна бир жиноий модда “қотилликка уриниш” бўйича иш қўзғатилган.
Бироқ бу маълумот тасдиқланмагани учун унга нисбатан жиноий модда “мулкка зарар етказиш”га алмаштирилиб, Рожков тергов изоляторидан озод этилган.
Кейинроқ у Россияни тарк этишга мажбур бўлган, чунки Россия расмийлари унинг жиноий ишини янада оғирроқ — “террорчилик ҳаракатини содир этиш”га ўзгартириши мумкин эди. Шу сабабли у Қирғизистонга келган. Ҳозирда шаҳар суди ҳарбий фаолнинг жиноий ишини кўришни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)