Қирғизистон президенти Садир Жапаров порахўр амалдорларга “сўнгги огоҳлантириш” берди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Жапаров Иссиқкўл вилоятининг Тамчи қишлоғида бекатлар қурилиши билан боғлиқ можаро ҳақида гапирди.
“Икки ой олдин Тамчи аэропортига қўндик ва Чўлпон-Ота томон йўл олдик. Ҳожатхонага ўхшаган бекат кўзимга тушди. Бош прокурорга қўнғироқ қилиб: ъКим, қанча пул билан бекат ўрнатганини текшириб кўринғ, дедим. Текшириб, 840 минг сом сарфлангани, пул ъҚумторъдан ажратилганини айтди”, — деди Жапаров.
Садир Жапаров ҳолат юзасидан жиноятчилар қўлга олинганини айтди.
“Улар ўғирлаганидан икки баравар кўп қайтаришади. 351 минг сомга бекат қурдик. Фарқни қарангки: ҳамма нарса ойна билан ўралган, кечаси порлайди, яхши кўринади, 15-20 йил хизмат қилади”, — деган президент.
Шунингдек, у порахўр амалдорларга мурожаат қилган.
“33 йилдан бери ўғрилик қиляпсиз. Шунинг учун ҳам юртимиз олға силжимади, ривожланмади. Ҳаммангизни аввал ҳам огоҳлантирганман, яна огоҳлантираман. Бундан буён ўғирланган пулни икки баравар эмас, 5-10 баравар қайтарасиз, хатто қамоқдан ҳам чиқолмайсиз, бу менинг сўнгги огоҳлантиришим”, — деди у.
Изоҳ (0)