Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +16°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Қирғизистон

    “Росатом” яна бир Марказий Осиё давлатида АЭС қурмоқчи

    9 июн, 18:16 10108

    Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси Қирғизистонда кичик атом электр станциясини қуриш ниятида. Бу ҳақда “Переток.ру” хабар берди.

    Фото: Kazinform
    “Менинг фикримча, жаҳон экспорти учун шундай флагман бўладиган бизнинг биринчи экспорт жўнатмамиз Қирғизистонга бўлади. Қирғизистон Россия технологиясидан фойдаланган ҳолда кичик атом электр станциясини қуриш бўйича энг катта динамикани намойиш этмоқда”, — деди Россия компанияси раҳбари Алексей Лихачев Евросиё конгрессида.

    “Атомэнергопром” йиллик ҳисоботида маълум қилишича, “Росатом” Қирғизистон, шунингдек, Мянма учун кичик заводнинг дастлабки техник-иқтисодий асослаш ишларини 2023 йилда якунлашни режалаштирмоқда.

    Бундан ташқари, жорий йилда дастлабки техник-иқтисодий асосларни Ҳиндистондаги кичик атом электр станциясига топшириш режалаштирилган.

    2022 йилнинг ноябрида Rusatom Energy Projectс ва Қирғизистон Энергетика вазирлиги “Аtomexpo-2022” кўргазмаси доирасида мамлакатда кичик қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича дастлабки техник-иқтисодий асослаш бўйича техник топшириқларни имзолаган эди.

    Музокаралар чоғида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Росатом” ўртасида соғлиқни сақлашда энергия бўлмаган ядро технологияларини қўллаш бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Ушбу ҳужжат Қирғизистонда юқори технологияли тиббиёт лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқишга қаратилган.

    “Гап Миллий онкология ва гематология маркази негизида онкологик ва бошқа касалликларни ташхислаш ва даволашнинг илғор усуллари қўлланадиган радиофармацевтика дорихонаси ва молекуляр томография марказини ташкил этиш ҳақида бормоқда”, — дейилади Қирғизистон республикаси Вазирлар Маҳкамасида.

    Ўзбекистонда атом энергетикаси билан боғлиқ вазият қандай?

    Ўзбекистонда атом энергияси манбалари ҳам фаол ривожланмоқда. 2033 йилда Ўзбекистон ҳукумати биринчи атом электр станциясини ишга туширишни режалаштирмоқда. Унинг қурилиши 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Атом электр станцияси VVER-1200 реакторларига эга иккита 3+ авлод энергия блокларини ўз ичига олади. АЭСнинг умумий қуввати 2,4 ГВтни ташкил қилади.

    Тошкент АҚШ, Хитой, Франция ва Жанубий Корея компаниялари томонидан атом электр станцияларини қуриш имкониятларини кўриб чиқди.

    Натижада танлов Россия фойдасига амалга оширилди. “Ўзатом” агентлиги раҳбари Жўрабек Мирзамахмудовнинг сўзларига кўра, бу қарор “республиканинг соф иқтисодий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда” қабул қилинган ва “спонтан ёки сиёсий” эмас.

    2017 йил 29 декабрь куни Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди. Ҳужжатни тайёрлаш олти ой давом этди.

    2018 йилнинг 7 сентябрь куни Москвада Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича келишув имзоланган эди.

    Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Айдаркўл кўли яқинидаги, Навоий вилояти билан чегарадош ҳудуд атом электр станциясини қуриш учун устувор жой сифатида танланди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қатарга боради

    Бугун, 10:00

    Ўзбекистонда соғлом шахсларга дори воситалари клиник тадқиқотларида ихтиёрий равишда иштирок этишига рухсат берилиши мумкин

    Бугун, 09:45

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    Бугун, 09:10

    Қашқадарёда тоғли ҳудуддан қишлоққа тушган икки айиқ ушланди (видео)

    Бугун, 08:54

    Соядаги одамлар: “Оиламдагилар касбимдан уялишган” — чиптачи аёл ҳикояси (фото, видео)

    Бугун, 00:34

    АПЛ. “Тоттенҳэм” 2 киши кам бўлиб ўйнаган “Ливерпуль”ни енгди, “Арсенал” рақибини тор-мор этди, Манчестер клубларида мағлубият (видео)

    Бугун, 00:21

    Бундеслига. “Бавария” сафарда “Лейпциг” билан дуранг ўйнади

    Кеча, 23:45

    Ла Лига. “Реал” сафарда “Жирона”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Кеча, 23:26

    Андижонда Matiz ёниб кетди (видео)

    Кеча, 22:46

    Ўзбекистонда бир ойда давлат харидларини амалга оширишда 15 та қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилгани аниқланди

    Кеча, 21:52

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда ўртача ойлик маош миқдори 4 минг доллар бўлган соҳа ҳақида маълумот берилди

    19:00 / 30.09.2023

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    15:00 / 30.09.2023

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    15:00 / 30.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. Роналдунинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига “Ан-Насср” ғалаба қозонди (видео)

    00:00 / 30.09.2023

    Сергелидаги фавқулодда ҳодисадан фойдаланиб, аҳолидан пул ундирмоқчи бўлганлар аниқланди 

    10:00 / 30.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.