• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Ҳалол ва яхши одам буржуа жамиятининг бўғиқ муҳитида яшай олмайди” — “Мартин Иден” романи ҳақида

    Қамишлар орасидаги мовий китоб

    Жиззахнинг энг иссиқ нуқталарида шоли экардик. Саҳар мардонлаб дадам билан далага чиқиб кетардик: кун исиса, иш унмайди, дерди.

    Шўр ва оёқ боссанг, тиззангга қадар “ямлайдиган” тупроқ, пол ичидаги офтоб уриб, илимилиқ бўлиб қолган сув, ўша сувдаги алламбало қуртлар, қамиш ўраётган маҳал тўсатдан қуёшда ялтираган совуқ танасига дуч келиб қолишинг мумкин бўлган кулранг тусли илонлар, сариқ холли, мен аввал сира кўрмаган ўргимчаклар, уфқ қорайиши билан икки ойлик чақалоқнинг биғиллаб йиғлаган овози каби увуллайдиган чиябўрилар – ҳамма-ҳаммасини жуда яхши эслайман. Пишиқ қурилган чайламиз эса у жойларда кошонанинг ўзгинаси эди. Ундан ҳам мароқлиси, тўрт-бешта тахта устига ёйилган (адашмасам, қўй жунидан тайёрланганди, ухлаган пайт ўргимчак ва шунга ўхшаш қумурсқалар келмаслиги учун) эски палосга чўзилиб, сарғайиб, пичоқдек кескир бўлиб кетган қамишлар орасидаги кўкимтир китобни ҳар туш пайти ўртача ўн бетдан варақлаш иштиёқи ўзгача завқ берар эди.

    Бу Жек Лондоннинг охирги 100 саҳифаси йўқолган (чала-чулпа юлиб олинган) “Мартин Иден” романи эди. Албатта, янги нашрдан чиққан китобини сотиб олиш мумкин эди, бироқ Руф ва Мартиннинг кейинги қарорлари ҳақида ўқувчининг ўзи “фол очишга” – таҳлил қилишга уриниб кўриши ўша пайтлар мен учун жуда қизиқ туюлган.

    “Мартин Иден” (2019) фильмидан кадр

    Фото: “Киноруим”

    Асар ҳақида қисқача

    “Мартин Иден” романи забардаст ёзувчи Жек Лондоннинг қаламига мансуб бўлиб, 1909 йилда Macmillan Company нашриётида илк бор китоб ҳолида нашр этилган.

    Роман асосида турли йиллар давомида кўплаб фильмлар суратга олинган: 1914 йилда илк бор экранлаштирилган ушбу асар 2019 йили италиялик режиссёр Петро Марчеллонинг шу номдаги фильми билан якунланган. (Ҳозирча)

    Лондоннинг “Мартин Иден”га қўйган асосий ғояси шундаки, ҳалол ва яхши одам буржуа жамиятининг бўғиқ муҳитида яшай олмайди ва дастлаб уни ўзига жалб қилган қадриятлар бир манзилда унга шунчалик бегона ҳамда арзимас бўлиб қоладики, бу нарса охири чуқур тушкунликка олиб келади.

    “Мартин Иден” (2019) фильмидан кадр
    Фото: “Кинориум”

    Энг содда спойлер (таҳлили билан)

    Мартин Иден – бадавлат адвокатнинг ўғлини тажовуздан қутқариб қолган 21 яшар йигит. Бу мардлиги унга буржуа жамияти эшикларини очади. Бир куни тўпори денгизчини асилзодалар меҳмонга таклиф қилади. Хонадон эгаларининг бир-бирига нисбатан нафис муомаласи, сўзлашув маданияти, илм-фан бўйича қизғин суҳбатлари, яшаш тарзидаги назокати Мартинда ўзгача таассурот қолдиради. Айниқса, у ерда Руф исмли ёш университет талабаси, ҳаётни фақат китоблар орқалигина биладиган қиз билан танишади. Уни кўргандан сўнг Мартин ўзи учун икки нарсани ҳал қилиб олади: қизнинг муҳаббатига эришиш ва буни илм орқали амалга ошириш. Жанубий денгизлар бўйлаб кўп саёҳатларда бўлган оддий денгизчи Руфга ва у яшайдиган оламга сеҳрланиб қолганини ҳис қилади.

    Хонадонга бир неча бор ташрифи ва мафтункор қиз билан кечган дилбар суҳбатлари қаҳрамонимизнинг ҳаётида кескин бурилиш ясайди. Энди Мартинда билим олиш, асилзодалар олдида обрўли бўлиш, энг муҳими, Руфга етишиш истаги ичида аланга олади. У турли хил китобларни ўқий бошлайди. Кутубхонага тўхтовсиз қатнайди. Матрослик сафарига ҳам фақатгина пул зарур маҳали чиқади. Мутолаа жараёни Иденга яна бир ғаройиб орзу – ёзувчи бўлиш орзуси пайдо бўлишига туртки беради. Бир қанча ҳикоя ва қиссалар ёзиб, газета ва журналларга жўнатади. Вақт ўтган сари унинг ёзган, аммо ҳеч бир нашрга қабул қилинмаган материалларининг саноғига етиб бўлмай қолади.

    Бу орада у Руфнинг қалбини забт этади, денгиздаги сафарларни эса буткул йиғиштириб қўяди. Оқибатда ўта ночор ҳолатга тушиб қолади, ҳаётини фақат моддий манфаат ипига боғлаган поччаси сабаб опасининг уйидан кетиб, серфарзанд аёлнинг ижара уйида ижарачи бўлиб яшай бошлайди. Унинг ҳоли шу даражага етадики, кунлаб оч юради, бор-будини гаровга беради ва кўчадаги ҳар бир баққолдан қарздор бўлиб кетади. Аммо Мартин ўзининг мақсадидан бир сония бўлсин кечишни хаёлига ҳам келтирмайди. Ёзаверади. Бор аламини, ғуссасини қоғоздан, сиёҳдан олади. Калондимоғ Руф эса уни ташлаб кетади, поччаларининг тазйиқи билан опалари ҳам ундан юз ўгиради. Иден бутунлай ёлғизланиб қолади.

    Ниҳоят унга омад кулиб боқади: силласи қуриб ёзган битта асари кутилмаган тарзда оммалашиб кетади. Бу муваффақиятдан сўнг илгари Мартиннинг асарларини рад қилиб юборган газета ва журналлар энди турли илтимосномалар юбориб, катта маблағ эвазига унинг материалларини сўрай бошлайди. Оддий нарсаларни орзу қилиб юрадиган матросчи йигит энди бадавлат, машҳур, обрўли шахсга айланади.

    Асарнинг асосий ғояси айни шу эврилишдан бошланади. Ундан юз ўгирган, доим камситган, ҳақорат қилган инсонлар, ҳатто Руфнинг оиласи ҳам машҳур ёзувчига нисбатан муносабатини кескин ўзгартиради. Безбетларча уни овқатланишга, зиёфатларга, базмларга таклиф қила бошлашади. Айнан шу нарса Иденнинг кўнглига оғир ботади ва у бу иккиюзламачиликка тўйинган жамиятдан безиб қолади.

    Чорасиз юрган чоғида бир бурда нон бермаган, унинг ва ёзувчилик орзусининг устидан кулган, эшикларини юзига ёпган кимсаларнинг эндиги меҳрибончиликлари, тавозелари тобора уни бўғиб боради. Оғир кунида қўлидан келган даражада ёрдами тегган саноқли инсонларнинг орзусини амалга оширади ва бу орқали яхшилик жавобсиз қолмаслигини исботлайди. Унинг тақдири фожиали якун топади. Қалби сохталикларга бардош беролмайди ва бу аҳмоқона жамият ва юзакилик асосига қурилган ҳаётни тарк этишга қасд қилади...

    “Мартин Иден” (2019) фильмидан кадр
    Фото: “Кинориум”

    Хулоса ўрнида

    … Далли туғён,

    Аламкор бир ҳис

    Сиғдирмади уни жаҳонга.

    Масхарабоз ҳаёт,

    Дидсиз қиз,

    Молпараст қиз тиғ санчди унга.

     

    Олчоқ мулкдор,

    Жоҳил ноширлар

    Қайдан билсин – недир эҳтирос.

    Улар-чун завқ – сўққабош лобар

    Мансаб

    Ва пул аталмиш қоғоз...

    А. Обиджон

    Мартин Иден – дилга тугилган орзу, кўзланган мақсад ва муваффақиятга эришиш йўли қанчалар мураккаб ва оғир бўлиши тасвирлаб берилган ўта реалистик роман. Уни иккита катта қисмга бўлиш мумкин: асар протагонистининг шон-шуҳратга эришгунига қадар бўлган умри ва ундан кейин инқирозга юз тутган ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинадиган қисми.

    Мартин жамият аслида буюкликни ва ҳақиқий истеъдодни англай олиш даражасида эмаслигини, уни ва унга ўхшаган талантларни фақат озчилик қабул қилишини тушуниб етганда, ўзи бир пайтлар ихлос қилган юқори табақа кишиларининг кўпи ҳам аслида ярамас ва тор фикрли эканлигини англаганда ўзининг мақсад маррасини йўқотиб қўяди. Таянч нуқтаси йўқолган одам эса мувозанатсизликка дучор бўлади. Эътиқоди синган одамнинг қайғуси каби оғир қайғу йўқ ўзи аслида.

    Агар севарди деган сўзнинг ўзи кифоя қиладиган бўлса, Мартин Руфни чиндан севарди. Шу билан биргаликда Руф ҳам Мартинни ёқтирарди. Аммо қизга тақдим этилган тарбия, унинг ижтимоий ҳолати ва ёшликдан миясига сингдирилган қоидалари унинг муҳаббати беманфаат-у беназир бўлишига тўсқинлик қилди. Бу нарсаларни Мартин керагидан ортиқ ҳашаматга бурканган нарсаларни танқид қилганида Руфнинг бунга муносабатини кўрибоқ, ҳаммасини тушуниб етганди. Бу танқидларга Руф эътироз билдиради. Мартин англайдики, Руф ва Руфнинг табақасидаги кўплаб инсонлар шу пайтгача ўзлари ёхуд жамият тараққиёти учун эмас, обрў-эътибор, авомдан юқорироқ туриш учун илм ўрганган. Шу сабаб олийгоҳларни битирган, шу сабаб улар том-том китобларнинг авра-астарини чиқарган.

    Казо-казолар даврасида ақлли луқма ташлаб қўйиш орзусида йилларини энг зерикарли ҳамда керакциз китоблар мутолаасида бой берган. Шунда ҳам шахсий фикрга эга бўлмай, асилзодалардан қай бири кимнидир олқишласа, олқишлаб, танқид қилса, танқид қилиб юраверган. (Унчалик нотаниш бўлмаган ҳолат, тўғрими?)

    Мартин Руф учун бутун ҳаётини ўзгартирди, у каби ўқимишли бўлиши, киборлар даврасида эркин мулоқот қилиши, улар каби яшаши, фикрлаши учун соатларини қурбон қилиб тинмасдан ўқиди, изланди, ўрганди. Ҳолбуки, Руфдан олдин бундай ҳаёт уни заррача қизиқтирмас эди. Тўғри, олдин ҳам тез-тез китоб ўқир, адабиётга қизиқарди. Лекин энди Руф учун, у ва унинг оиласига муносиб бўлиш учун ҳаётида бурилиш ясашга бел боғлаганди. Аммо Руф Мартиндан ўзлигини ўзгартиришни сўраган эди.

    “Мартин Иден” (2019) фильмидан кадр
    Фото: “Кинориум”

    Асардан иқтибослар

    – Улар учун таҳририятда азият чекиб меҳнат қилиш ва тақдирлари журналнинг тарқалишига ҳамда ноширнинг уддабуронлигига боғлиқ эканлигини эътироф этиш ижод нашъасини суришдан кўра кўнгиллироқ деб ўйламанг. Улар ёзишга уриниб кўришган, аммо муваффақиятсизликка учраганлар.

    – Лекин сиз узоқ яшай олмайсиз! Чунки сиз денгизга қайтишни истамаяпсиз-ку! То ўзингиз чириб йўқ бўлиб кетгунингизгача шу чиркин шаҳарларда тентираб юраверасиз.

    – Муҳаррирлар, уларнинг ёрдамчилари, тақризчилар, умуман, қўлёзмаларни ўқийдиганларнинг ҳаммаси бир вақтлар ёзувчи бўлишни орзу қилган, аммо бўла олмаган одамлардир. Адабиёт тақдирини ҳал қилиш ҳуқуқига эга бўлган, энг сўнгги босқичда туриши лозим бўлган мана шу одамлар нимани чоп қилиш кераг-у, нимани чоп қилиш керак эмаслигини ҳал қиладилар. Мана шу истеъдодсиз ўртамиёна кишилар асарнинг оригиналлиги ва истеъдоди ҳақида мулоҳаза юритадилар. Уларнинг орқасида айнан шундай муваффақиятсизликка учраган танқидчилар турадилар.

    – У болалик чоғидан миясига қуйилган, ҳаммага маълум бўлган нарсалар тўғрисида вайсайди ва лекин чинакам ҳаётдан қўрқади. У сизни ўзича севади, Мартин, аммо ўзининг аянчли қоидаларини сиздан кўпроқ севади...

    Фото: “Литрекон”

    Қизиқарли фактлар

    – ХIX аср охиридаги машҳур файласуфлар Фридрих Ницҳе ва Герберт Спенсер роман бош қаҳрамонининг қарашларини шакллантиришга катта таъсир кўрсатади. Мартин Иденнинг дунёқараши Спенсер материализми ҳамда Ницҳе рационализми ва этикасининг ўзига хос қоришувидан озиқланганлигини ҳисобга олсак, муаллиф қаҳрамонига ҳам ўз таянч нуқтасини сингдирган.

    – Жек Лондон Мартин Иден сингари ўз жонига қасд қилган.

    – Роман ёзилгач, “Мартин Иден синдроми” деган тушунча ҳам пайдо бўлди. Бу хоҳлаган нарсангизга эришгандан сўнг, вайронагарчилик қилишни, тез зерикиб қолишни англатади. Бундай синдромга чалинган одамлар “қачондир келадиган” бир кун ичида бахтли бўлишларини кутиб, келажакка умид боғлашади. Айтиш жоизки, роман қаҳрамони танлаган йўл сингари натижа кўпинча қайғули якунланади.

    Азизбек Юсупов

    11.06.2023, 10:30   Изоҳ (0)   15585
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида

    04.06.2023, 20:04

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    28.05.2023, 20:20

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    21.05.2023, 11:31

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30

    Жонни Депп, Селена Гомес, Дэниэл Редклифф ва бошқа юлдузларнинг севимли китоблари. Бу китобларнинг кўпи сизга ҳам таниш

    06.05.2023, 16:57

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    01.01.2023, 10:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.