• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Жонни Депп, Селена Гомес, Дэниэл Редклифф ва бошқа юлдузларнинг севимли китоблари. Бу китобларнинг кўпи сизга ҳам таниш

    Севимли китобингиз қайси эканлигини айтинг, мен сизга кимлигингизни айтиб бераман. Машҳурларнинг қайси асарларни севиб ўқиши ҳақида маълумот берамиз.

    Кит Харингтон — “1984” (Жорж Оруэлл)

    Фото: Europa Plus

    Актёр классик асарларни ўқишни яхши кўради. Кит Харингтоннинг севимли китоблари рўйхати ҳар доим Жорж Оруэллнинг “1984” антиутопик китобидан бошланади. Юлдуз адабиётга профессионал нуқтаи назардан ёндашади — ўзи учун сюжет ва образларни синаб кўради. Интервьюларининг бирида Кит асарнинг бош қаҳрамони — Уинстон Смитни ўйнашни орзу қилишини айтади. Балки бу характер унга ўхшагани учунми? Ҳикояда Смит Ҳақиқат вазирлигида ишлайди. У мафкурага қарши чиқмайди, лекин юрагининг тубида атрофидаги дунёга шубҳа билан қарайди.

    Oрландo Блум — “Ака-ука Карамазовлар” (Фёдор Достоевский)

    Фото: Europa Plus

    Мазкур рус классикаси Oрландо Блумнинг севимли асарига айланди. Актёр Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” романини қайта-қайта ўқийди. Бундан Блум мураккаб адабиётни яхши кўриши ва ҳаётга фалсафий назар билан қараши дарҳол аён бўлади. Бу асар эркинлик, одоб-ахлоқ, ҳаёт мазмуни, шунингдек, инсон қалбидаги илоҳий ва шайтоний тамойиллар ўртасидаги кураш мавзуларига бағишланган. Актёр китобни суратга олиш вақтидаги танаффусларда ўқийди.

    Бенедикт Камбербетч — “Жавдарзордаги қўриқчи” (Жером Селинжер)

    Фото: Europa Plus

    Актёр Жером Селинжернинг “Жавдарзордаги қўриқчи” романини яхши кўради. Балки Бенедикт Камбербетч ўзини ёш қаҳрамон каби исёнчи ҳис қилар? Унда 17 ёшли Холден дунёга назар ташлайди ва ҳақиқатга кескин муносабатда бўлади, замонавий жамиятнинг умумеътироф этилган қонунлари ва ахлоқини қабул қилмайди. Камбербетч муаллифнинг биз улғайган сари ғам-ташвиш дунёсидан ёлғон ва умидсизлик оламига тушиб қоламиз, деган фикрига қўшилади.

    “Бу менинг ҳаётимни ўзгартирган китоб”, — дейди Бенедикт интервьюларининг бирида.

    Дэниeл Редклифф — “Уста ва Маргарита” (Михаил Булгаков)

    Фото: Europa Plus

    Рус классикасининг яна бир мухлиси Дэниел Редклиффдир. Актёр Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” мистик романини яхши кўради — у китобни “Гарри Поттер”да рол ўйнашни бошлаганидан кейин ўқиган. Асар билан улғайган ёшда танишган Дэниел сеҳргарлар, афсунлар ва сирли ўзгаришлар мавзусини ёқтиришига амин эди. Айтганча, Редклифф Москвада бўлганида Булгаковнинг Патриарх кўлидаги уйига ташриф буюриш имкониятини қўлдан бой бермайди. Актёр асар муҳитига тўлиқ сингиб кетган ва севимли қаҳрамони — Бегемот лақабли мушук ролини ўйнашни хоҳлашини айтган.

    “Бу китоб тасодифан қўлимга тушиб қолди ва у ҳанузгача энг севимли романим. Мен ақл бовар қилмайдиган севги ва ўзига хос ҳазил туйғуси бор оламга тушиб қолдим”, — дейди актёр.

    Селена Гомес — “Бўлмоқ” (Мишел Обама)

    Фото: Europa Plus

    Хонанда Мишел Обаманинг “Бўлмоқ” китобини жуда ёқтиришини интервьюларида бир неча бор таъкидлаган. Бу АҚШ собиқ биринчи хонимининг хотира китоби. Эрингиз президент бўлганда ҳаёт қандай ўзгаради; турмуш ўртоғингизнинг карьераси давомида қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирасиз —муаллиф шу ҳақда сўзлаб беради. Аммо Селена Гомесни ўзига тортадиган асосий нарса Мишелнинг ўзини шакллантириш тарихи — оддий қиздан президентнинг ўзига ишонган ва мақсадли рафиқаси, шунингдек, дунёдаги энг нуфузли аёллардан бирига айланди.

    Тейлор Свифт — “Юлдузлар айбдор” (Жон Грин)

    Фото: Europa Plus

    Тейлор Свифт бўш вақтини китобхонлик билан ўтказади. Хонанда жуда кўп асарларни ўқиган, фақат битта севимли китобни танлаш қийин. Аммо Тейлор бошқаларга қараганда тез-тез эслатиб турадиган бир китоб бор — бу Жон Гриннинг “Юлдузлар айбдор” романи. Свифт учун сюжет кучли ва яхши ёзилган аёл характерига эга бўлиши муҳимдир. Ушбу қаҳрамонлардан бири уни ушбу романда илҳомлантирган.

    Айтганча, бир неча йил олдин Тейлор эрта ёшдан ўқишни қўллаб-қувватлаш бўйича бутун дунё бўйлаб кампанияда иштирок этган. Хонанда мактаб ўқувчилари билан уларнинг севимли китобларини муҳокама қилиб, болаларга “Юлдузлар айбдор”ни ҳам тавсия қилади.

    “Романнинг бош қаҳрамонига қалбан яқинман. Ҳейзел — мураккаб ва ажойиб персонаж”, — дейди Тейлор.

    Жонни Депп — “Йўлда” (Жек Керуак)

    Фото: Europa Plus

    Актёр Жек Керуакнинг “Йўлда” романини яхши кўради. Муаллиф Жонни илҳомлантирган 20-аср маданиятини яратишда муҳим рол ўйнаган. Роман бутун бир авлоднинг тақдири ва дардини акс эттиради. Бош қаҳрамон йўлда чексиз саёҳат қиладиган китоб саҳифаларида қандай қизиқарли нарсалар содир бўлиши мумкин?

    “Ушбу роман мени ўйлашга ва ўзимда янги фазилатларни кашф этишга мажбур қилади”, — дейди актёр.

    Эмма Уотсон — “Кичкина шаҳзода” (Антуан де Сент-Экзюпери)

    Фото: Europa Plus

    "Қайта-қайта ўқиладиган яхши китоб" — Антуан де Сент-Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” эртаги билан таниш бўлган деярли ҳамма шундай дейди. Эмма Уотсон ҳам худди шундай фикрда. Китоб болаларга ҳам, катталарга ҳам ёқади. Ахир у ҳамма учун муҳим мавзуни кўтаради — қандай қилиб ўзингизда яхши фазилатларни сақлаб қолиш ва барча тирик мавжудотларга миннатдорлик билдира олиш. Эмма бу фалсафий фикрларни қадрлайди.

    “Менга ўзида хотиралар сақлайдиган китоблар ёқади. Бу қандайдир бир жойда тасодифан эшитилган таниш қўшиқдек. Худди шу нарса бошқа китобларда ҳам бўлади: китобни ўқий бошлайсиз ва у сизни бошқа жойга ёки бошқа даврга олиб кетади”, — деди Уотсон ёқимли таассуротлар ҳақида.

    06.05.2023, 16:57   Изоҳ (0)   16354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳашаматли саройдан кўчма уйгача: миллиардер Илон Маск қандай уйда яшайди?

    05.05.2023, 12:45

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    01.01.2023, 10:56

    «Миллионлаб харажат билан китоб чиқарасиз, айрим ‘савобталаб’лар эса электрон шаклини тарқатиб юборишади» — Ўзбекистон ноширлари муаллифлик ҳуқуқи муаммолари ҳақид...

    28.04.2022, 12:20

    «Кўзимиз болалар адабиётига, сифатли китобларга тўйиши керак. Биз бу борада ҳали очмиз». Жанубий Кореяда туриб, ўзбек болалари учун замонавий эртаклар ёзаётган Дин...

    02.04.2022, 07:40

    «Қашшоқлик инқилобга, инқилоб эса қашшоқликка етаклайди». Асарларида севги шаҳри – Париждаги ҳаётнинг асл юзини фош этган романтизм куйчиси Виктор Гюго ҳикматлари

    16.03.2022, 21:10

    «30 миллиондан ортиқ халқ учун бир-икки болалар ёзувчиси борлиги — фожиа». Ёзувчи Саъдулло Қуронов билан суҳбат

    19.02.2022, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.