• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим…”. “Жиноят ва жазо” асари ҳақида

    Қалби тоза, ақлли, буюк ғояларни миясида пишитиб юрган, аммо йўқсилликда, оч, аламзада ҳолда инсонийлигини йўқотиб бораётган Расколниковнинг кечинмаларини айни талаба пайтим, оч, ижарахонада иситма билан олишиб ётганимда ўқиганим учун асар менда чуқур таассурот қолдирган. Аввал яримига қадар варақлаб, ҳеч балони тушунмай ташлаб қўйган “Жиноят ва жазо”ни ўша пайтда яхшироқ англаганман. Атрофдагиларнинг тор дунёқарашидан ижирғанган, муттасил фикр саёзлиги хусусида куйиниб гапириб келган, ўзини савиясиз жамиятдан баланд қўйиб, оқибатда улар қилажак ишдан-да паст жиноятга қўл урган Расколниковнинг руҳий тўкилишини ҳис қилганман.

    Асар ҳақида қисқача

    Забардаст рус ёзувчиси Фёдор Михайлович Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” романи 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, орадан икки аср ўтса-да, роман қадри, ундаги руҳий зиддиятлар, оғриқлар эскирмаган.

    Китоб ўзбек тилида илк бор 1977 йил, таниқли адабиётшунос, моҳир таржимон Иброҳим Ғафуров таржимасида нашрдан чиққан. Қарийб 40 йилдан кейин асар 2015 йилда қайта нашр этилди.

    Ушбу романда қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, образларнинг руҳий ҳолатлари, сийратини акс эттиришдаги ўзига хосликлар, уларнинг ижтимоий ҳамда руҳий ҳолат талқинлари, ўзаро қарама-қарши характерлар тасвири билан бирга психологик, фалсафий муаммолар синтезланган.

    Чиркин реалликни бадиий талқин этиш орқали маҳоратли ижодкор асарининг моҳияти ва кўламдорлиги билан давр атмосферасини юқори даражада акслантириб берган – том маънода инсон руҳиятидаги тўқнашувлар, қонли кечинмаларни авра-астарини чиқариб тасвирлаган.

    Достоевский одамзодга берилган тугал ақл, дуруст фаросат ҳамда яхши хулқ унда ёвузлик йўқлигининг белгиси эмаслигини кўрсатиб берган. Соҳир туйғулар, фикр қуввати, онг изтироби ҳамда унинг мўртлиги, ирода даражаси – асар мазмуни шулар атрофида қурилади. Китобни ўқиш жараёнида ҳиссий зўриқиш ва ҳаяжонланиш бошидан охиригача сизни таъқиб этади. 

    Сюжет

    “Жиноят ва жазо” романи олти қисм ва эпилогдан ташкил топган. Асар воқеалари ижарада яшовчи талаба Расколниковнинг қарздорлиги сабаб ҳужрасидан яширинча чиқишга уриниши тасвири билан бошланади. Воқеалар июлнинг бошларида юз бераётгани таъкидланади. Яна бу воқеалар рўй бераётган жой номи С – кўчаси, К – кўприги дея мавҳум кўрсатилади.

    Ҳарфлар орқали объект ва субъектни бу тарзда номлаш эса бевосита Ф.Кафканинг “Жараён” романи сюжет ини ёдга солади. Назар Эшонқулнинг “Гўрўғли” романида ҳам бу белгилар бор.

    Жамият эртаси учун қайғурадиган, жиддий мақсадларни олдига қўйган талаба Расколников судхўр кампир Алёна Ивановнани ўлдириш фикрига тушади. Туғишган синглисига ҳам одамдай муомала қилмайдиган кампирнинг ўзидан бошқага раво кўрмай босиб қўйган пуллари фойдали ишлар учун сарфланиши мумкин эди. Очликдан ўлолмай ётган ўзи, ўзи каби бошқа талабалар, ўгай онаси томонидан фоҳишаликка мажбурланган қиз, камбағаллиги туфайли куёв томонидан ерга уриб олинаётган синглиси ва айниқса ишдан ҳайдалган амалдор Мармеладов билан суҳбат бу ниятини қатъийлаштиради. Мармеладов хасталиги ва пиёнисталиги сабаб уйга қуп-қуруқ чўнтак билан қайтавергач, хотини Катерина Ивановна алам устида биринчи никоҳидан бўлган қизи Sonyани пул топиш учун ишратхонага юборганини ҳасрат билан айтади.

    Бу вақтда Расколников онасидан хат олади. Хатда синглиси Дуняга Лужин деган ёқимсиз нусхадан совчи келгани, унга келиннинг қашшоқлиги муҳим эмаслиги, аксинча уларга пул бериб туриши ҳақида айтганини, она эса Лужин ўғлига университетни тугатишда молиявий ёрдам беради деб умид қилаётганини батафсил ёзади. Sonyа ва Дуня яқинлари учун ўзларини қурбон қилаётгани хусусида тағин мулоҳаза юритишга мажбур бўлган Расколников бир тўхтамга келади: кампирни ўлдириш, пулларини эса ҳозирги танг аҳволдан чиқиш учун сарфлаш лозим — тамом!

    Расколников кампирни ўлдиради, бироқ кутилмаганда уйга қайтиб келган меҳрибон, мулойим синглиси Лизаветани ҳам болта билан чопиб умрига зомин бўлади. Ўғирлаган нарсаларини қўрқув ичида аллақаерга яширади ва қайтиб улардан фойдаланмайди. Чунки энди унинг фитратини виждон азобининг чексиз оғриғи қоплаб олган, бу пайтда ҳар қандай ялтироқ буюм-у жимжимадор сўзлар ўз қийматини йўқотганди…

    Кўп ўтмай Расколников жамият билан алоқани узади. У университетидаги энг яқин дўсти Разумихинни камситиб, уни ёлғиз қолдиришини сўрайди. Бу вақтда кампирни ўлдирганликда гумон қилиниб, тўпори қишлоқ йигити Миколка ҳибсга олинганини аниқлайди. Жиноят ҳақидаги суҳбатларда ўзини кўп бора йўқотиб қўявергач, унинг ўзи ҳам бошқаларда шубҳа уйғота бошлайди.

    Чуқур изтиробда қовурилаётган Расколников олдига синглисига уйланмоқчи бўлган Лужин келади. Уларнинг суҳбати жанжалга айланиб, алоқаларни узилиши билан тугайди.

    Петербург атрофида дайдиб юрган Расколников қилган мудҳиш ишидан азоб чекади ва кўчада арава босиб кетган Мармеладовни кўриб қолади. Ҳам ачинганидан, ҳам ҳуши ўзида бўлмагани туфайли Расколников охирги пулини Мармеладов оиласига ташлаб кетади. Кекса пиёнистанинг уйида талаба Катерина Ивановна ва қизи Sonyа билан танишади. Ижара уйига қайтганида, онаси ва синглиси қишлоқдан келган бўлади. Телбанамо Расколников яқинларига нисбатан илиқликни ҳис қилмайди ҳамда уларга совуқ муомала қилиб, уйидан чиқариб юборади. Кимга дардини тўкиб-солишни билмаган бечора йигит ўзи каби ёлғиз ва “йўлдан чиққан” Sonyа билан муносабат ўрнатади.

    Кампир ўлимига оид суриштирув ишлари эса давом этаверади. Расколников кампирнинг ўлдирилиши бўйича тергов олиб бораётган Порфирий Петрович билан учрашиб, баъзи нарсаларда тортишаётиб, Порфирийда шубҳа уйғотиб қўяди. Порфирийнинг эса аниқ исботи бўлмагани учун йигитнинг ўзи иқрор бўлиб келишини кутади.

    Қўллари гуноҳга ботган икки одам – Расколников ва Sonyа узоқ-узоқ суҳбат қуради. Sonyа ҳаммаси изига тушиб кетишига, бир куни ҳаётида мўжиза содир бўлишига умид қилиб, Родионга Исо томонидан Лазар тирилиши ҳақидаги Инжил оятларини ўқиб беради.

    Фото: Википедиа

    Фош бўлиш даҳшати ва алоқ-чалоқ тушда юргани каби яшашдан тўйиб кетган Расколников Порфирийнинг олдига келади. Жиноятчиларнинг психологияси ҳақидаги мавҳум суҳбат охир-оқибат йигитни асабий тушкунликка олиб келади ва у ўзини терговчига деярли топширади. Лекин уни кампирни ўлдиришда айбланган бўёқчи Миколка кутилмаганда жиноятни тан олгани сақлаб қолади.

    Агар ҳуқуқий жазо кўрилмаса, Родион виждон берган жазодан ўнглана олмаслигини билгач, Sonyага кампир ва Лизаветани ўлдирганини айтиб беради. Қиз Родионга айбни ихтиёрий равишда тан олиш ҳамда машаққатли меҳнат эвазига гуноҳларини ювишни таклиф этади. Унинг қистови билан Расколников одамлар олдида тавба қилиб, айбини тан олади ва Сибирга бадарға қилинади. Sonyа эса қамоқхонага яқин жойдан ижарага уй олиб, Расколниковдан хабар олиб туради. Ғамгин ва бефарқ бўлиб қолган Расколников Sonyага бўлган муҳаббати туфайли қайта “тирилади”.

    Таҳлил ўрнида: “Ҳамма нарсанинг иккита учи бўлади... Ёки бўлмайди!”

    Даставвал сени маиший муаммолар, пулсизлик, кети узилмас очлик, муттасил силла қуриши ва шу каби турли хил ташвишлар эза бошлади. Шунда ҳам ичингдаги ғазаб аралаш орият кучлилик қилди. Бироқ энди сен қанчалар номусли бўлма, кўчада ўз кийимларингдан ор қилмай қўйдинг: “... У шунчалар ночор кийинган эдики, ҳатто увада енгил бошига ўраниб, кўзи қотиб кетган одам ҳам куппа-кундуз куни бу аҳволда кўчага чиққани уялган бўлар эди...” [5-bet]

    Сенинг ҳеч нарсага, айни вақтда ҳар нарсага муҳтожлигинг аста-секин ичингдаги одамни кемиришни бошлади. Тўғри, жуда юрагинг сиқилиб кетганда, оғир руҳий вазиятингни бир оз бўлса-да унутиш мақсадида эски таниш-билишларингни кўргани, улар билан ҳасратлашгани борардинг. Таассуфки, ичингдаги бўшлиқни на дилкаш суҳбат ва на қадрдон кишинг тўлдира оларди...

    Кейинчалик бўшлиғингни тўлдиргани иккимиз ҳам билган “ўша нарса” суқила бошлади. Бошида онда-сонда, бир бурда нон илинжида термулган дайди мушукдек танангни сийпалади, сўнг... бу нарса хуруж қилиб, забтига олди. Худо сийлаган миянгда уни режага айлантирдинг, бора-бора бу нарса дастурий таъминот касб эта бошлади, ҳар қандай ҳолатга руҳан шайландинг, ақлингни ишга солдинг ва шу ҳолда ақлнинг ўзи камлик қилишини ҳам пайқадинг: “... Ақлли иш қилиш учун қуруқ ақлнинг ўзи етмайди...”, “...Мантиқ билан ҳодисанинг уч томонини кўриш мумкин, инсон табиати эса миллионлаб кўринишларга эга!..”, “... Ақл, ахир, ҳирсга хизмат қилади!” [358-, 392-, 429-betlar]

    Сен ўлдирдинг!

    Сен кампирни ёки бегуноҳ жувонни эмас, аввало ўзингни ўлдирдинг. Мана шу чайир қўлларинг билан ўз бошингга болта билан солдинг. Мен билмайман, балки сен ўзингни бир неча марта ўлдиргандирсан бу ишинг билан...

    Билганим, пул учун, тирикчилик учун, яшаб қолиш учун, олисдаги онанг ва синглингни таъминлаш учун, умуман, моддият баҳонасида қилмадинг буни: “Мен ўлдирганимда, пул учун ўлдирганим йўқ, Sonyа, пулнинг менга кераги йўқ эди; пул эмас, менга кўпроқ бошқа бир нарса керак бўлган шекилли... Ўшанда мен битманми ёки одамманми, деган нарсани тезроқ билгим келганди. Мен чегарадан чиқа оламанми, йўқми? Мен кампирни ўлдирибманми? Мен кампирни эмас, ўзимни ўлдирдим!.. Кампирни иблис ўлдирди, мен эмасман... Бўлди, бўлди, Sonyа, бўлди!..” [647-648-betlar].

    Умрида ёлғон гапирмаган, фириб берганларни, муттаҳамларни жини суймайдиган одам тўхтовсиз равишда алдаса, ўзи йироқ юрган тоифа қаторига бўйин эгиб қўшилса, ғалати бўларкан. Балки сен айтгандай, алдоқчилик одамни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган ягона “туҳфа”дир. Алдасанг – ҳақиқатга етиб борасан.

    Камига шу чиркин ҳолингдаям ўзингни оқлашга уринишинг, йўқ, уринишмас, чиранишинг, алалоқибат, ўзинг яратган ҳақиқатлар асосида оқлашинг ҳам... Билмадим. Балки ростдан алдоқчилик қилганинг учунгина одам бўлгандирсан: “Олдиндан ўн тўрт маротаба алдамасдан туриб биронта ҳақиқатга етиб бормаганлар, балки бир юз ўн тўрт маротаба алдангандирлар, бу эса ўз навбатида, анча фахрланса арзийдиган нарса; биз бўлсак, ўз ақлимиз билан алдашни ҳам билмаймиз!” [beti yodimdan koъtarildi]

    Нима бўлди кейин? Ёлғончиликка ўрганмаганлигинг сабаб, бу нарса сени кўп толиқтирди, эзди, сиқтади. Ўзингни итдан баттар ёмон кўриб қолдинг. Шунда сен: “Беркитадиган нарсаси бўлмаган кишилар ўзларини бахтли деб билсалар арзийди!” –деган хулосага келдинг. Очиғи, кўп ёмонладим сени, бироқ виждонинг тоза эди, шу сабабдан ҳам каторгадан ҳам баттар чексиз азоб тортдинг.

    Тан олиш, чиндан мардликдир. Бироқ бу алфозда тан олиш, разил ишга бош суқмаган, умуман, сенинг қабиҳ ишингга дахлдор бўлмаган одам олдида дардингни дастурхон қилишинг ва ич-ичингдан буни тан олиш унча қийин эмаслигидан, ўзингни шу танг аҳволда ҳам виждонли эканлигингдан зиғирча бўлса-да қувонишинг... Тўлақонли мардлик эмас, менимча.

    Яна қанчалар ақлли бўлма, ҳар қандай жиноят содир бўлгандан кейин ўша заҳоти бутунлай хусусий ҳодисага айланиши, бунда бошқалар нима деркан, деб ўтириш ожизликнинг биринчи белгиси эканлигини кечроқ англаб етдинг. Ўзингни хафакезик, қовоғидан қор ёғаётган бепарво касдек кўрсатганинг билан ичингда ҳар сонияда битта-битта тешик очилиб бораверди, ҳар қадаминг, ҳар қўл урган ишинг, ҳар бир ўйлаган хаёлинг, ҳар айтган сўзингни хатодан олиб хатога урдинг, оқибат.

    Хуллас, буёғига сенинг жазойинг ҳақида гапиришга менда ҳам мажол қолмади. Ўзимнинг ҳам юрагим сиқилиб кетди. Ҳеч нарса бошидан бошланмагани каби, кел, шу нарсани ҳам хулоса ўртасида тўхтатамиз, барибир, ҳамманинг ўз ҳақиқатлари, ўз ёлғонлари бор.

    Шуни сўнгсўз сифатида айтмоқчиманки, чиндан ҳаётнинг бутун сир-асрорлари икки табоқ ҳажмли китобча ичига бемалол сиғиб кетар экан.

    Хулоса

    Адабиёт ва санъатда атак-чечак қилишни бошлаётган ҳар бир ижодкорга доимо илҳом бериб келувчи бу ёзувчининг биргина “Жиноят ва жазо” асари атрофида минглаб баҳс ва мунозаралар бўлган. Бу китобни мутолаа қилиб бўлган одам дўпписини четга қўйиб, яхшилаб ўйлаб кўрса, “болишдек” асарда деярли воқеликлар йўқлигини пайқайди. Расколников судхўр кампирни ўлдириб, унинг бойликларини яшириб қўяди ва уни ишлата олмай одамлар олдида айбига иқрор бўлади. Барча ҳодисалар битта хатбошига бемалол сиғади. Лекин асардаги руҳий зилзилалар, рутубатли хона ва ундаги соясиз одамлар характери, нафрат ҳамда муҳаббатга тўла нигоҳлар, умидсиз қулашлар шундай батафсил тасвирланганки, исталган бир бет ўқилмай ташлаб кетилса, мувозанатсизлик мувозанатидан чиқиб кетиш мумкин.

    Асардан иқтибослар

    Ёлғон – бутун организмлар ичида ягона инсонгагина хос имтиёз.

    Беркитадиган нарсаси бўлмаган кишилар ўзларини бахтли деб билсалар арзийди.

    ... Биласанми, ўшанда ўзимга-ўзим шундай дердим: бошқалар аҳмоқ экан ва мен уларнинг аҳмоқликларини биларканман, нега энди ўзим ҳам аҳмоқгарчилик қилиб, улардан ақллироқ бўлишга ҳаракат қилмайман? Кейин мен ҳамманинг ақллироқ бўлишини кутиладиган бўлса жуда узоқ кутиш кераклигини билиб қолдим, Sonyа... Кейин мен ҳеч қачон бундай бўлмаслигини, одамлар қандай бўлсалар шундай қолишларини, уларни ўзгартирадиган одам йўқлигини, бунга куч-ҳаракат сарфлаб ҳам ўтириш фойдасизлигини билдим! Ҳа, шундай! Уларнинг қонунлари шундай... Қонун бу, Sonyа! Шундай!.. Мен кимда-ким қудратли, ақл-иродада кучли бўлса, уларнинг устиларидан ҳоким бўлишини энди билдим!

    Қизиқарли фактлар

    Рус ёзувчисининг ушбу романи 1886 йилда Россияда чоп этилгач, унинг номи тез орада бутун Европага танилди. Кўҳна қитъада “Жиноят ва жазо”ни мутолаа қилишни истаганлар шу қадар кўпайиб кетдики, баъзилар асарнинг таржима қилинишини ҳам кутмай, рус тилини ўрганишга бел боғлашди. Бугунга келиб “Жиноят ва жазо” 100 дан ортиқ тилга таржима қилинган ва қайта-қайта нашр этилган.

    Ҳисоб-китобларга кўра, Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо”сини 3 миллиарддан кўпроқ одам севиб мутолаа қилган. Қизиғи, кўпгина қамоқхоналарда маҳбуслар ёнида “Жиноят ва жазо”ни олиб юриши аниқланган. 

    Роман асосида дунё бўйича 25 дан ортиқ фильм суратга олинган.

    28.05.2023, 20:20   Изоҳ (0)   28821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    21.05.2023, 11:31

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30

    Жонни Депп, Селена Гомес, Дэниэл Редклифф ва бошқа юлдузларнинг севимли китоблари. Бу китобларнинг кўпи сизга ҳам таниш

    06.05.2023, 16:57

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    01.01.2023, 10:56

    «Миллионлаб харажат билан китоб чиқарасиз, айрим ‘савобталаб’лар эса электрон шаклини тарқатиб юборишади» — Ўзбекистон ноширлари муаллифлик ҳуқуқи муаммолари ҳақид...

    28.04.2022, 12:20

    «Кўзимиз болалар адабиётига, сифатли китобларга тўйиши керак. Биз бу борада ҳали очмиз». Жанубий Кореяда туриб, ўзбек болалари учун замонавий эртаклар ёзаётган Дин...

    02.04.2022, 07:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05

    Францияда 200 дан ортиқ фермер чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди

    Дунё | 16 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.