• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Шўро жамиятининг кирдикорларини фантастик услубда фош этган асар

    Булгаков ва мен

    Беш-олти йил олдин Булгаков ҳақида фақат узуқ-юлуқ, ярми чин, ярми чўпчак бўлган нарсаларни билардим: “Уста ва Маргарита” асосида фильм ишламоқчи бўлган одамларнинг кайфиятлари тушкун бўлиб қолгани, Маргарита ролини ўйнаган актриса ўзини ғалати ҳис қилгани, худди “Дракула”даги актёрлар каби кўринмас қора кучлар безовта қилгани, ва ҳоказо...

    Яқин кунларда аллақайси рус сайтларининг бирида ҳам ўқидим. Унда ёзилишича, 2005 йилда экранга чиққан “Уста ва Маргарита” сериали режиссёри Владимир Бортко романда ҳеч қандай сирлилик йўқ деб бир неча бор таъкидлайди, бироқ бир интервьюсида шундай дейди:

    – Анча йиллар олдин, суратга олиш ишларига шўнғиб кетганимда мен билан ғалати ҳодиса содир бўлди. Кўл бўйида сценарийни баъзи қисмларини қайта кўриб чиқаётганимда тўсатдан бир нотаниш одам ёнимга келиб: “Барибир қўлингиздан ҳеч нарса келмайди!” – деди-ю гумдон бўлди...

    Яна ёзилганки, сериал якунига қадар 13 нафар актёр турли сабабларга кўра ўлган.

    Албатта, бу бир тасодиф бўлиши мумкин, лекин факт бу – факт ва айнан шу маълумотлар Булгаковни тезроқ ўқишимга туртки берган. Унинг ҳажман кичик бўлган “Итюрак” қиссасини бир нафасда ўқиганман. Менга адибнинг “реал олам” ҳамда “тасаввур олами”ни ўзаро уйғунлаштирган услуби ёққан.

    “Сеҳрли реализм”

    Шу услубга қисқача тўхталиб ўтсам: бугунги кунда умуместетик тушунчага айланиб улгурган “магик реализм”нинг майдонга келиши айнан инсон эркинлиги тақиқланган ёки қатъий равишда чекланган даврга тўғри келди. Дастлаб бир гуруҳ ёш рассомларга нисбатан қўлланилган бу истилоҳнинг маъно кўлами вақт ўтиб орта борди. Энди у фақатгина немис рассомчилигидаги постекспрессионизм оқимини англатувчи атама бўлибгина қолмай, санъатнинг бошқа турларига ҳам кириб борди. Италян адиби Бонтемпелли “сеҳрли реализм”ни бадиий адабиёт намуналарига нисбатан қўллай бошлаган бўлса, Эмир Кустуритса, Aкира Куросава сингари таниқли режиссёрлар “Тушлар”, “Аризона мақсади” каби фильмлари билан унинг кинематография соҳасидаги ривожига улкан ҳисса қўшди.

    Магик ва фантастик унсурларнинг асар ичига, персонажларнинг руҳиятига сингиб кетиши, рамзларга тез-тез мурожаат этиш, фолклор элементларининг мавжудлиги, инсоний ҳиссиётларнинг батафсил ёритилиши, ўтмиш ҳозирги замон билан, физик борлиқ абсурд борлиқ билан қарама-қарши муносабатда бўлиши, воқеаларнинг альтернатив нуқтаи назардан юзага келиши – ҳикоя қилиб берувчининг овози биринчи шахсдан учинчи шахсга бемалол кўчиб ўтиши ва яна кўплаб унсурлар рус адиби Михаил Булгаковдан ташқари, кубалик Алехо Карпентер, аргентиналик Хулио Кортасар, мексикалик Хуан Рулфо-ю Карлос Фуэнтес, ва албатта, колумбиялик Габриэль Гарсия Маркесларга улкан шуҳрат олиб келди.

    Асар ҳақида қисқача

    Забардаст рус адиби Михаил Булгаков қаламига мансуб “Итюрак” қиссаси 1925 йил январь ойидан март ойига қадар ёзилган. 1926 йил ғалати тарзда тушунимсиз баҳона билан келган аллақандай сирли одамлар Булгаковга тегишли барча нарсаларни тинтув қилиш давомида асар қўлёзмасини қўлидан тортиб олишади. 1960 йилларда асарни босиб чиқаришга номдор нашриётларнинг юраги дов бермагач, “қўлбола” шаклда тарқалиб кетади.

    1967 йилга келиб эса Булгаковнинг хотини Й.С.Булгакованинг ҳаракати билан асарнинг бир нечта нусхаси Европага бериб юборилади ва 1968 йилда Франкфуртдаги “Грани” ҳамда Алек Флегоннинг Лондондаги “Студент” номли рус журналларида чоп этилади. 1987 йилга келибгина, (қайта қуриш даврида) Россиядаги “Знамя” журнали ўз саҳифаларида босишга журъат топа олади. Мухтасар қилиб айтганда, Булгаковнинг “Итюрак”и 60 йилдан ошиқроқ вақт давомида одамлар эътиборидан четда жон сақлади.

    Сюжет

    Қаҳратон қиш кунларининг бирида бир ит оч ва совқотган аҳволда Москва кўчаларида бирон сахий одам излаб дайдиб юради. Бахтига Филипп Филиппович исмли меҳрибон киши учрайди, Филипп итнинг ошпаз қайноқ сув сепиб куйдирган танасига ачиниб, шу ернинг ўзида унинг қорнини тўқлайди ва ўз уйига етаклаб боради. Бу меҳрибон жанобнинг уйида кўппак ошпаз аёл Даря Петровнани, профессорнинг шогирди Иван Арнолдович Борментални учратади. Даставвал, ит профессорга нима учун кераклигини тушунмайди, ахир зотдор бўлмаса, камига очлик силласини қуритган - одамлар эътиборини тортадиган жусса, чирой йўқ. Аксинча, кўрганнинг кўнгли ағдарилади.

    Ўша ерда унга Шарик лақаби қўйилади. Ит ичида кулиб қўяди. Чунки Шарик лақаби семиз ҳамда аслзода кучукларга нисбатан қўлланиларди.

    Филипп Филиппович Преображинскийнинг асл мақсади кейин намоён бўлади. У кўз кўриб қулоқ эшитмаган экспериментлар қилишдан чарчамайдиган қобилиятли жарроҳ эди. У шогирди Иван Арнолдович билан шўринг қурғур Шарик устида операция ўтказишмоқчи, яъни инсон гипофизини итга кўчириб инсонни ёшартириш йўлидаги галдаги тажрибани синаб кўришмоқчи бўлади. Афсуски, бу бутунлай акс натижа беради. Қандайдир мўжиза сабаб тирик қолган Шарик аста-секин одамга айлана бошлайди.

    Итнинг одамга айланиши тўғрисидаги жараён Борменталнинг шахсий кундалигига ёзиб борилади. Операциядан омон қолган ит босқичма-босқич инсонлик қобилиятларини намоён қила бошлайди: юнглари тўкилади, икки оёқда юришни ўрганади, аксарият сўзларни бузиб бўлса-да, талаффуз эта бошлайди. Итнинг одамга айлангани кўпгина кишиларни қизиқтиради.

    Ит одамга айлангач, ахлоқ нималигини унутади. Умуман олганда, итнинг юраги уриб турган онгли одамнинг бундай аҳмоқона қилиқларини табиий қабул қилиш керак: ит барибир ит!

    Аммо, коммунист Швондер билан танишув Шарикнинг дунёқарашини ўзгартириб юборади. Швондер уни Филипп Филиппович ва Иван Арнолдович мисолида буржуа зулмидан азоб чекаётган пролетар эканига ишонтиради. Швондер Филипп Филипповичдан Шарикка исм берилишини талаб қилади. Шарик ўзига Полиграф Полиграфович Шариков деган исм олади. Полиграф бу орада профессор ва Борментални ҳақоратлашни, уйдаги аёлларнинг тинчини бузишни, хонадонга тегишли нарсаларни ўғирлашни, турли фаросатсиз қилиқлар қилишни бошлайди.

    Унда профессорга қарши нафратга ўхшаган нимадир уйғонади, гарчи англашнинг ўрта босқичига ҳам етиб бормаган бўлса-да, ит ўзини пролетар, профессорни эса буржуазия вакили сифатида кўра бошлайди. Ўртадаги конфликт шу даражага етиб борадики, Шарик уйдаги барча ишлар ҳақида маълумот йиғиб, профессорни ҳукуматга топширмоқчи бўлади.

    Шунда Филипп Филиппович ва Борментал унга уйдан чиқишини талаб қилади, бироқ “ўз ҳуқуқларини тушуниб олган” Шариков буни қатъиян рад этиб, уларга тўппонча билан таҳдид қилади. Тоқати тоқ бўлган профессор уни қайта операция қилиб, тағин ўзининг ит ҳолига қайтаради.

    Хулоса ўрнида ҳам таҳлил

    Асарни икки хил таҳлил қилиш мумкин. Биринчиси, адиб ушбу қиссаси орқали ўз даври ижтимоий-сиёсий жараёнлари устидан маккорона мазах қилади. Булгаков асар қаҳрамонларидан ўша давр тузуми ҳақида, революция оқибатлари, қашшоқ фуқаролар ва партия ўртасидаги кескин муносабатларни чиройли бадиий услуб орқали ифода эта олган. Асар ёзилган йилни эслаб кўрамиз: ҳокимият дунёни бутунлай ўзгартириш даъвоси билан чиққан болшевиклар қўлига ўтганига унча кўп вақт бўлмаган давр. Бир ёнда қаҳатчилик, бир ёнда сиёсий зулм, тазйиқ, зўравонлик...

    Бундай ҳолатлардан юраги зада адиб мустабид тузум шароитида ҳақиқатларни очиб ташлашга фақат рамзийлик воситасида, ишоралар билан эришиши мумкин эди. Шундай қилди ҳам. “Итюрак”да қолоқ ҳукуматнинг кирдикорлари магия ва фантастика кўзойнаги ёрдамида очиб берилди. Янаям аниқроқ қилиб айтганда, асар ўша давр раҳбарлари устидан енгилгина кулган ҳамда Шариков кўринишида болшевикларнинг ҳукумат тепасига келиши ўзини оқламаганини кўрсатиб берган. Улар ҳам Шариковдек революция орқали қандайдир ҳуқуқларга эга бўлишди, янги бир табақага айланишди. Бироқ улар барибир оддий халқ эди ва уларда қўлидаги ҳукуматни бошқариш учун керак бўладиган билим, кўникма ва лидерлик шаклланмаганди. Улар Шариков Швондерга ишонгандек партия нима деса шунга ишонди, партия учун исталган инсонни сотиб берди, қамади, ўлдирди, мақсадни тўлиқ англаб етмаган ҳолда барча ифлосликларни қилди. Асар ростдан сиёсий сатира эканлиги инобатга олинса, жаҳолатга қарши бир памфлет бўлса, қаҳрамонлар қуйидагиларнинг рамзий образлари эканлигини пайқаш қийин кечмайди:

    • Жарроҳ Преображенский – Ленин.
    • Шариков – Сталин.
    • Швондер – Партия
    • Борментал – Троцкий

    Иккинчи тарафдан, ёзувчи ушбу қиссаси орқали табиий эволюцион жараёнга аралашишга уринишни қоралаган. Итни тиббий операция орқали одамзодга айлантиргани билан у қалбан инсон бўла олмаслиги, ортидан келадиган улкан фожиалар даҳшатли эканлигини моҳирона тасвирлаб берган. Шу билан бирга, мазкур қиссадан айниқса ҳозирги замон учун катта хавф туғдираётган “илм-фан ютуқлари”нинг – сунъий урчитиш йўли билан турли жониворлар, ва ҳаттоки инсон клонини яратишга уринишларнинг оқибатида турли манқуртлар, мутантлар пайдо бўлиши мумкинлиги ҳам англашилади. Итюрак Шариковларнинг ҳаётимизга кириб келишини, уларнинг Чингиз Айтматов “Кассандра тамғаси”да тасвирлаган иксзурриёдлардек, қинғирликни кўзлаган ҳар хил сиёсий кучлар қўлида ўйинчоққа айланишини, вайронкор ғоялар йўлида хизмат қилишини башорат ўлароқ таъкидлаган.

    Асардан иқтибослар

    • Ҳар қандай бемор учун энг муҳими – бир бурдагина бўлса-да, нимадир еб олиш.

    • Аммо, кўзлар… бу шундай нарсаки, узоқдан ҳам, яқиндан ҳам ўзгармайди, адаштира олмайсан. Худди барометрга ўхшайди улар. Кўзга қараб, одамнинг қалбида нималар кечаётганини билиш мумкин, ҳаммасини пайқаса бўлади.

    • Одам ҳеч қаёққа шошилмаса, ҳамма нарсага улгуради.

    • Инсон ва ҳайвонга фақат ишонтириш йўли билан таъсир ўтказиш мумкин.

    • Хўш, озодлик деганлари нима ўзи? Тутун, сароб, шарпа… Бахтиқаро демократларнинг алаҳсираши бу!

    Қизиқарли фактлар

    – Профессор Преображенскийнинг прототипи муаллифнинг тоғаси гинеколог Николай Михайлович Покровский деган фаразлар мавжуд. Унинг квартираси Филипп Филиппович квартирасининг тавсифи билан мос келади ва қўшимча равишда унинг ити ҳам бор эди. Бу фикрни Булгаковнинг биринчи рафиқаси Лаппа ҳам ўз хотираларида тасдиқлайди.

    – Асар асосида 1988 йилда фильм суратга олинган.

    – Булгаков бу қисса яралишида Герберт Уэллснинг “Доктор Моро ороли” романидан илҳомланган деган тахминлар бор.

    21.05.2023, 11:31   Изоҳ (0)   20978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30

    Жонни Депп, Селена Гомес, Дэниэл Редклифф ва бошқа юлдузларнинг севимли китоблари. Бу китобларнинг кўпи сизга ҳам таниш

    06.05.2023, 16:57

    Китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган 10 та машҳур автобиографик асар

    01.01.2023, 10:56

    «Миллионлаб харажат билан китоб чиқарасиз, айрим ‘савобталаб’лар эса электрон шаклини тарқатиб юборишади» — Ўзбекистон ноширлари муаллифлик ҳуқуқи муаммолари ҳақид...

    28.04.2022, 12:20

    «Кўзимиз болалар адабиётига, сифатли китобларга тўйиши керак. Биз бу борада ҳали очмиз». Жанубий Кореяда туриб, ўзбек болалари учун замонавий эртаклар ёзаётган Дин...

    02.04.2022, 07:40

    «Қашшоқлик инқилобга, инқилоб эса қашшоқликка етаклайди». Асарларида севги шаҳри – Париждаги ҳаётнинг асл юзини фош этган романтизм куйчиси Виктор Гюго ҳикматлари

    16.03.2022, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати муҳожирлар ҳақида реалити-шоу суратга олмоқчи

    Дунё | 16 май, 23:55

    “Дарё” дайжести: 16 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 май, 23:40

    Мадура бўғози тубидан қадимги ҳаёт излари топилди

    Дунё | 16 май, 23:30

    Тошкентдаги гўзаллик салонида аёлнинг юзи 80 фоиз куйдириб қўйилди 

    Ўзбекистон | 16 май, 23:16

    Суперлига. “Сурхон” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди

    Спорт | 16 май, 23:06

    Дунёнинг энг бадавлат инсонларнинг рафиқалари қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 16 май, 23:05

    Францияда 200 дан ортиқ фермер чекловларни бекор қилиш учун намойишга чиқди

    Дунё | 16 май, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.