• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ҳаётимдаги энг оғир ҳолат — таълимдан маҳрум бўлиш”. Афғон қизлари университетлар ёпилиши туфайли руҳий зўриқишга дучор бўлмоқда

    “Толибон” Олий таълим вазирлигининг расмий мактуби билан 2022 йил декабрь ойидан бошлаб Афғонистондаги университетлар қизлар учун тақиқланди.

    Талаба қизлар ўқув йили бошида университетлар улар учун қайта очилишига умид қилишганди. Аммо улар очилмади ва бу ҳолат қизларнинг руҳий зўриқишларга дучор бўлишига олиб келмоқда.

    Ҳасибо имтиҳонларни муваффақиятли топшириб, университетга ўқишга кирганди, бироқ “Толибон” университетлар эшикларини ёпгани учун у ўқишни тўхтатди. У шундай дейди:

    “Ҳозир уйда кайфиятим яхши эмас, чунки менда ҳеч нарса, мақсад ва мотивация йўқ. Мен руҳий тушкунликни бошдан кечирдим.

    Ҳаётимнинг энг қийин қисми бу — таълимдан маҳрум бўлиш, мен жуда кўп босим ва хавотирдаман ва ноаниқ келажагимдан қўрқаман”, — дея қўшимча қилди у.

    Афғонистонда кам сонли оилалар қизларининг таълим олишини қўллаб-қувватлайди. Шу сабабдан бир қанча қизлар ўқишни давом эттириш учун оилаларида кураш олиб боришди.

    Рисола оиласи қаршиликларига қарши курашиб, ўқишни давом эттиришга муваффақ бўлган, аммо ҳозир ноаниқ аҳволда, саросимада қолган ана шундай қизлардан биридир.

    Балх вилоятидан бўлган талаба Рисола шундай дейди:

    “Бу кунларда мен азоб чекяпман, кечалари ухлай олмайман. Кичкина нарса ҳам мени асабийлаштиради, сабрим тугади. Мен биламан, университетларнинг ёпилиши туфайли юзага келган бу асабий таранглик менга ва келажакда уларни нима кутаётганини билмайдиган минглаб бошқа қизларга салбий таъсир қилади".

    Унинг айтишича, унинг уйда ўтиришдан бошқа иши йўқ, ҳар ой охирида университетларнинг эшиклари очилади деб умид қилади, лекин афсуски, бу орзу амалга ошмаяпти.

    Ушбу талабаларнинг баъзилари психотерапия марказларига мурожаат қилишади.

    Хасейна ҳам талаба қиз бўлиб, кириш имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, Балх университетига ўқишга кирган. У шундай дейди:

    “Университетлар ёпилган пайтда мен руҳий муаммолар билан курашардим. Университет эшиклари очилишини 6 ойдан ортиқ кутганман. Мен ҳар куни тинчлантирувчи таблеткалар ичаман”.

    Бошқа томондан, Балх вилоятидаги бир қатор хусусий университетлар талабалар сонининг камайгани туфайли ўз муассасалари инқирозга учраганини хабар қилмоқда.

    Уларнинг қўшимча қилишича, иқтисодий муаммолар ва бошқа сабаблар туфайли хусусий олий ўқув юртларига талабалар қабули камайган.

    Олий таълим муассасалари ва хусусий университетлар иттифоқи Афғонистондаги хусусий университетларда талабалар сони 40 фоизга камайганини маълум қилди.

    Касаба уюшмаси иқтисодий муаммолар ва “Толибон” ҳукуматининг қизларнинг ўқишини тақиқлаши талабаларни ўқишга қабул қилишнинг камайишига асосий омиллардан эканлигини таъкидлади.

    Исмини ошкор қилишни истамаган хусусий олий ўқув юрти ходими сўнгги пайтларда талабалар сони камайгани, шу муносабат билан ўқув жараёни секинлашганини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, агар вазият шу тарзда давом этса, иқтисодий муаммолар туфайли яқин орада кўплаб хусусий олий ўқув юртларининг эшиклари ёпилиши мумкин.

    “Толибон” ҳукумати келиши билан қизлар бўлимлари қисман ёпилди. Талабаларимизнинг муаммолари кўп, биз ҳам молиявий қийинчиликларга дуч келяпмиз”, — деди у.

    Сиёсий ва ижтимоий масалалар бўйича эксперт Асадулла Надим “Дарё”га берган интервьюсида “Толибон” ҳукмронлиги давом этса, Афғонистонда шифохона ва клиникаларда аёл шифокорлар етишмаслиги мумкинлигини айтиб ўтди.

    Бир қатор афғон оилалари қизлари ўқишни давом эттиришлари учун Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлди.

    Афғонистоннинг Фарёб вилоятида яшовчи Ферозан Халилярнинг айтишича, у Афғонистонни фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш учун тарк этган ва Афғонистондан ташқарида яшайди.

    “Толибон” Афғонистон устидан назоратни қайтариб олгач, нафақат университетларга киришни йўқотди, балки уларнинг хатти-ҳаракатлари билан аёлларни барча инсоний ҳуқуқларидан маҳрум қилди ва бугун Афғонистондаги барча аёллар руҳий зулмдан азият чекиб, ёрқин келажакка умид қилмоқда.

    31.05.2023, 19:21   Изоҳ (0)   5122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европага бу йил қурғоқчилик хавф солмоқда

    31.05.2023, 16:38

    Россия, Украина ва Беларусь чегарасида жойлашган “Уч опа-сингил” монументи ёнида портлаш юз берди (видео)

    31.05.2023, 16:19

    Путин ва Зеленский Эрдўғоннинг инаугурациясидан сўнг Туркияга боради — ОАВ

    31.05.2023, 15:43

    Медведев: “Британиянинг исталган амалдорини Россия учун қонуний ҳарбий нишон деса бўлади”

    31.05.2023, 14:51

    НАТО Косоводаги кескинлик сабаб қўшимча кучларини жўнатади

    31.05.2023, 12:05

    ЖССТ уруш бошидан бери Украинадаги касалхоналарга қилинган ҳужумлар сонини аниқлади

    31.05.2023, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.