• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Сингапур капитали иштирокидаги корхоналар сони 3,5 баравар ошди

    Тошкент шаҳрида 24 май куни Ўзбекистон—Сингапур бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати

    Тадбирдан асосий мақсад иштирокчиларни мамлакатлар миллий иқтисодиётининг рақобатдош устунликлар ва драйверлари ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, икки давлат ҳукумати ва ишбилармон доиралари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.

    Бизнес-форумда Сингапур президенти Ҳалима Яқуб, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, Meinhardt, PSA International, Wilmar International, “Чанги халқаро аэропорти”, EINZ Engineering & Construction, Lazada Group, MSI Global, Engarde Ventures, TMC каби йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

    Жамшид Хўжаев бизнес-форум иштирокчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон билан Сингапур ўртасидаги ҳамкорлик ривожланишининг ижобий динамикасини юқори баҳолади. У, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17 январдаги Сингапурга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги саҳифасини очгани ва натижада 3,8 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шаклланганини қайд этди.

    Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо муносабатлари ҳам изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди. 2023 йил бошидан буён унинг ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баравар ўсди. Инвестиция соҳасидаги муносабатлар ва саноат кооперацияси йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилмоқда. Сингапур капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони сўнгги етти йилда 3,5 баробар ошди.

    Сингапурнинг йирик компаниялари билан “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика саноати, таълим, туризм, инфратузилмавий ривожланиш ва давлат компаниялари активларини хусусийлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда ва ишлаб чиқилмоқда.

    Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган бир қатор вазифалар ҳақида сўз борди. Мамлакатда маъмурий ислоҳот амалга оширилди, ЖСТга аъзо бўлиш жараёни фаоллаштирилди, Конституцияга эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон капиталини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик эркинлигини, инвесторлар ҳуқуқлари, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

    Ўз навбатида, Сингапур президенти Ҳалима Яқуб сармоявий, савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясидаги шериклик устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Сингапур президенти олий даражадаги ўзаро ташриф натижаларини юқори баҳолаб, муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини билдирди.

    Юқори мартабали меҳмонлар ишбилармон доира вакилларига мурожаат қилиб, ҳукумат вакиллари қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади ҳамда компания ва корпорация раҳбарларини ҳамкорликни кенгайтиришга, ўзаро манфаатли янги шартнома ва битимлар тузишга чақирди.

    Тадбир доирасида таълим, транспорт, шаҳарсозлик ва молиявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган панел мунозаралари ҳам бўлиб ўтди. Бизнес-форум якунида Ўзбекистон ва Сингапур ишбилармон доираларини қизиқтирган қатор йўналишлар бўйича мустаҳкам инвестициявий битим ва савдо шартномалари имзоланди.

    25.05.2023, 08:49   Изоҳ (0)   2874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда давлат банкларини хусусийлаштириш жараёни секин кечмаяптими?

    24.05.2023, 23:45

    Турфа либослар, гуллар ва олқишлар: Наманганда Фарғона водийси мода ҳафталиги бошланди (видео)

    24.05.2023, 23:10

    Ўзбекистонда Малайзия компаниялари иштирокида бизнес форум ўтказилади

    24.05.2023, 22:59

    Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида 1,5 минг ўринли кўп тармоқли шифохоналар қурилади

    24.05.2023, 22:13

    “Бир каллақанд, уч сўм пул” – фильмлардаги нодир сўзлар, уларнинг маъноси нима?

    24.05.2023, 21:55

    Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган Damas тиклаб бўлмас даражага келди

    24.05.2023, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Қайси ҳудудда аҳоли ва корхоналарга энг кўп кредит берилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 26 август, 18:11

    Ўзбекистонга асосан неча ёшдаги туристлар келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:58

    “Бизни душмандан ҳимоя қиладиган қуроллардан воз кечмаймиз” — “Ҳизбуллоҳ” Исроилга жавоб қайтарди

    Дунё | 26 август, 17:40

    Фуқаролар бегоналар учун хайрия йиғиши мумкин эмас: ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 26 август, 17:25

    Ноқонуний сигареталар ичида нима бор? Таҳлил натижалари ҳайратланарли

    Тошкент ш. | 26 август, 16:30

    Дунёни ўзгартирган буюк аёллар ҳақидаги энг сара фильмлар

    Кино | 26 август, 17:10

    Японияда полициячилар ноҳақ айбланган одамнинг қабрига бориб, узр сўради

    Дунё | 26 август, 16:50

    Миграция агентлигининг икки ходимига жиноят иши қўзғатилди 

    Ўзбекистон | 26 август, 16:37

    Дубай шайхидан қочиб кетган малика Ҳайя бинту ал-Ҳусайн ҳозирда қандай ҳаёт кечирмоқда?

    Лайфстайл | 26 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.