Ўзбекистон тиббиётида хусусий сектор имкониятларидан унумли фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент шаҳрининг барча туманлари ва Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Шеробод, Ангор, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида тиббий лаборатория хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилди.
Ушбу тажрибани 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ҳам оммалаштириш бўйича 10 дан ортиқ хорижий тадбиркорлар билан мулоқот олиб борилмоқда.
Тадбиркорларга вилоят ва туман шифохоналарида эҳтиёж юқори бўлган МРТ ва МСКТ каби замонавий тиббий ускуналарни муассасанинг ўзига ўрнатиб, шу ерда хизмат кўрсатиш таклиф этилади.
Онкология маркази ва унинг ҳудудий филиалларида беморларга тезкор ҳамда аниқ ташхис қўйиш ва даволаш учун замонавий асбоб-ускуналарга эҳтиёж юқори. Ушбу йўналишда ҳам хусусий секторга ижара шартномаси асосида “рентген-радиология марказлари”ни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланган.
Нашр хабарига кўра, бундай марказлар ташкил этилса, уларнинг хизматлари кафолатланган хизматлар доирасида давлат томонидан сотиб олинади. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида 1000-1500 ўринли кўп тармоқли шифохоналарни барпо этиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)