Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида Фарғона водийси мода ҳафталиги бошланди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Ушбу ҳафталикда нафақат водий, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия дизайнерлари шахсий коллекциялари билан қатнашмоқда.
Ҳафталикнинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.
“Наманган Ўзбекистоннинг ўзига хос текстиль марказига айланиб бормоқда. Бизда Hugo Bоss, Baldessarini, Digel каби машҳур брендлар ўз маҳсулотларини тайёрламоқда. Шу боис модалар ҳафталиги айнан Наманганда ўтаётганига асло таажжубланмаса ҳам бўлади”, — деди вилоят ҳокими.
Гала-концерт ва ёрқин шоу тариқасида ўтган очилиш маросимида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар турфа либослар туркумини тақдим этди.
Наманганлик томошабинлар эса уларни гуллар ва олқишлар билан қарши олди.
Изоҳ (0)