Нью-Йоркда Туркиянинг АҚШдаги бош консуллиги жойлашган “Турк уйи”га ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда ТGRТ телеканали хабар берди.
Номаълум шахс бош консуллик биносининг ойналарини темир лом билан синдирган. Айнан шу бинода Туркиядаги президентлик сайловларида овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.
Ижтимоий тармоқларда бинонинг фасади акс этган фотосуратлар тарқалмоқда, унда ҳар бир бўлимда ойналар синдирилганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Туркия Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларининг иккинчи босқичи 28 май куни бўлиб ўтишини расман эълон қилган эди. Шу билан бирга, 20 май куни хорижда сайловнинг иккинчи босқичи бошланган. Туркия фуқаролари иккинчи турда икки номзод – мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва мухолифатнинг ягона номзоди Камол Қиличдарўғлини танлайди.
Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Сулаймон Сойлу Швеция ҳукуматини мамлакатдаги президентлик сайловларига аралашишга уринаётганликда айблади, унга кўра, Стокгольм сайлов комиссияси ва кузатувчиларга босим ўтказувчи уюшмага ҳомийлик қилади.
Изоҳ (0)