Тошкент шаҳрининг Сергели туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган дорихона ишчиси қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департмент.
Қайд этилишича, департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда “З.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган жами 89 дона оқ-қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби “Ҳ.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Гиёҳванд моддалар савдоси
Март ойи ўрталарида ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланганди.
Шунингдек, Навоий вилоятида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олингани, Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган талабалар ушлангани, шунингдек, Самарқанддаги тунги клубда 10 минг АҚШ доллари эвазига гиёҳванд модда сотишга уринганлар қўлга тушгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)