Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида яшовчи фуқаролар Р.О. ҳамда А.О. томонидан 2022 йил август ойида “Кунжутлитепа” археология ёдгорлигини бузиб ташлаганди.
Маданий мерос агентлиги вилоят бошқармаси масъуллари томонидан бузишни тўхтатиш ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, фуқаролар ёдгорлик ҳудудидаги баландлиги 4 метр, эни 22 метр бўлган тепалик тупроғини суриб ташлашган. Натижада маданий мерос объекти қайта тикланмайдиган даражага келиб қолган.
Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ишни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди кўриб чиқди. Ҳал қилув қарорга кўра, фуқаро А.О.га Жиноят кодексининг 28, 132-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Унинг шериги фуқаро Р.О. Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни қилганликда айбли деб топилган. Фуқаролар Р.О. ва А.О.га шерикчилик тартибида етказилган 47 миллиард 520 миллион сўмлик зарарни ундириш белгиланди.
Изоҳ (0)