Еврокубоклар ярим финалидан ўрин олган ўйинлар якунланди. УЕФА ҳар бир мусобақада ҳафтанинг энг яхшилари номини маълум қилди.
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди. Португалиялик футболчи “Реал”га қарши ўйинда (4:0) дубль муаллифига айланиб, жамоасининг финалга чиқишига ёрдам берди.
Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси “Севилья” футболчиси Эрик Ламела бўлди. Ламела “Ювентус”га қарши ярим финал баҳсида (2:1) гол ва голли узатма муаллифига айланди.
Конференциялар Лигасида эса “Базелга қарши баҳсда (3:1) дублга эришган “Фиорентина” аъзоси Николас Гонсалес ҳафтанинг энг яхшиси деб топилди.
Изоҳ (0)