• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент топшириғи билан тут баргидан чой ишлаб чиқаришга киришган бухоролик тадбиркор муаммоларга дуч келмоқда. У Олий суддан ёрдам сўради

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоятда тут баргидан чой ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилишга доир масала ҳам кўриб чиқилган ва шахсан давлат раҳбари томонидан бу ишни амалга ошириш бўйича масъулларга топшириқ берилган. Президент топшириғини бажаришга ҳаракат қилаётган тадбиркор айни пайтда муаммоларга дуч келмоқда.

    Тадбиркорнинг Олий суд раисидан кўмак сўрашича, унга президент ташрифидан сўнг нол баланс эвазига берилган бўш турган бино омбори, қуритиш бино ҳамда иншоотларни қайта қуриб, замонавий ҳолга келтиргач, суд қарори билан тортиб олинмоқда.

    Нол балансда топширилган бўш бинонинг эски ҳолати.
    Фото: “Дарё” / Алишер Муродов.
    Нол балансда топширилган бўш бинонинг эски ҳолати.
    Фото: “Дарё” / Алишер Муродов.

    Олий суд раиси Бахтиёр Исломовнинг Қарши шаҳрида бўлиб ўтган сайёр қабулида маълумот берилишича, Bukhara Melburry Tea Silk Worm МЧЖга президент ташрифида айтилган тут баргидан чой ишлаб чиқариш вазифаси топширилиб, бунинг учун МЧЖ раҳбарига бўш турган омбор, қуритиш биноси ва иншоотлар берилиб, эвазига 16 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция киритилиши, 50 та янги иш ўрни яратиш мажбурияти қўйилган.

    “Биз 16 миллиард сўм эмас, 18 миллиард сўм инвестиция киритдик. 50 та эмас, 360 та янги иш ўрни яратдик. Эски биноларни қуриб, янги, замонавий бинолар қурдик. Нафақат тут баргидан чой ишлаб чиқарувчи, пилла уруғи заводи фаолиятини ҳам йўлга қўйдик. Тут баргидан ишлаб чиқарилган чойни Хитойга, шунга талаби бор мамлакатларга экспорт қила бошладик”, — дейди завод иш юритувчиси Алишер Муродов.

    Суд масъулларининг Бахтиёр Исломовга маълумот беришича, Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси дирексияси давлат унитар корхонаси тадбиркор ўз мажбуриятини бажармаган деган важ билан уни судга берган ва бинони тортиб олган.

    “Биз эски бинони олиб, уни бузиб ташлаб, қайта қурдик. Шунга қарамасдан инвестиция киритмагансизлар деган баҳона билан бино-иншоотларни тортиб олишди. Натижада 360 нафардан ортиқ ишчи ишсиз қолди. Хитойлик ҳамкоримиз томонидан киритилган 1 миллион долларлик, ўзимиз киритган 18 миллиард сўм инвестиция маблағларимиз куйиб кетмоқда. Биз тайёр қилган имкониятни тортиб олишди”, — дейди тадбиркор вакили.

    Сайёр судда Олий суд раисига тушунтириш берилишича, Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси бу ишлар битгач, ташкил этилган бўлиб, эндиликда тайёр имкониятга эга жойни тортиб олган.

    “Президентимиз 2018 йилнинг 16—17 февраль кунлари вилоятда, хусусан Ғиждувонда ҳам бўлиб, эски пахта завод ўрнида тут баргидан чой ишлаб чиқариш ташаббусини илгари сурган. Айнан ўша масъулият тадбиркорга юклатилган. Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси аслида кейинчалик ташкил этилган. Ўша пайтда ҳокимият бўш турган ер ва биноларни Bukhara Melburry Tea Silk Worm МЧЖга беради. Эркин иқтисодий зона ташкил этилгач, булар шартнома қилишади ва шу шартномага кўра ишни олиб боришади. Президентимиз айтган топшириқ тўлиқ бажарилиб, иш ўринлари яратилади. Тут баргидан ишлаб чиқарилган чой экспорти йўлга қўйилади. Қўшимчасига ипак қурти навларини яратиш заводи ишга туширилади. Тайёр бинолар тортиб олингач, шунча пул куймоқда, 360 дан ортиқ ишчи ишсиз қолмоқда”, — дейди Олий суд раиси қабулига кирган мурожаатчи вакили.

    Суд ҳужжатларида таъкидланишича, Bukhara Melburry Tea Silk Worm МЧЖ бўш турган омбор, қуритиш биноси ва иншоотлар нол балансда, 2 миллион доллар инвестиция киритиш шарти билан берилган бўлишига қарамасдан, тадбиркор ўз вақтида инвестиция киритмаган. Қолаверса, нол балансда берилган биноларга эгалик ҳуқуқи бўлмаса-да, уни гаровга қўйиб, ипотека кредити шартномасини имзолаган. Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси дирекцияси давлат унитар корхонаси шундан сўнг судга даъво киритиб, тадбиркор ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бухоро минтақавий филиали билан тузилган 2021 йил 30 июлдаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суд даъвогар талабини қаноатлантирган ва тут баргидан чой ишлаб чиқариб, экспорт қилаётган тадбиркор ишини тўхтатиб, бинони қайтариш ҳақида қарор қабул қилган.

    Мурожаатчиларнинг айтишича, тут баргидан чой ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор Хитойга йилига 5 миллиард сўмлик маҳсулот экспортини амалга оширмоқда.

    “Биноларимиз тортиб олингач, ишга 1 миллион доллар инвестиция киритган хитойлик тадбиркор кетиб қолди. 360 нафардан ортиқ ишчи ишсиз қолди. Биноларимизни қайтариб беришса, бугундан бошлаб яна ишлаб чиқаришни йўлга қўймиз. Экспортни амалга оширамиз”, — дейди мурожаатчилар.

    Мазкур мурожаат Олий суд раиси Бахтиёр Исломов назоратига олиниб, қайта кўриб чиқиладиган бўлди.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    16.05.2023, 19:18   Изоҳ (0)   9580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сохта обрў орттириш мақсадида прокурор талабига асоссиз эътироз билдирган”. Бош прокуратура прокурорга қарши чиққан ИИБ мансабдори ҳақида

    16.05.2023, 18:13

    Enter Engineering Компания: Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

    16.05.2023, 16:30

    Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев лавозимидан озод қилинди

    16.05.2023, 15:49

    Наманганда қарийб 2 млрд сўмлик тендер амалда ишламаётган корхонага бериб юборилди

    16.05.2023, 15:46

    Нукусда 9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими 8 йилга қамалди

    16.05.2023, 15:10

    “Ўзгидрометеорология”нинг бош директори ўзига ўзи 46 млн сўм рағбатлантириш ёзган ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда” — Табиат ресурслари вазирлиги

    16.05.2023, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.