Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 10 май куни кечқурун Арманистон томонидан ўқ узилиши оқибатида бир нафар ҳарбий хизматчи яраланганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, озарбайжонлик ҳарбий хизматчи Арманистондан узилган ўқ оқибатида бошидан яраланган. Ҳозирда у ҳарбий госпиталга етказилган. Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 11 май тонгида арман ҳарбийлари йирик калибрли қурол ва миномётлардан яна ўт очган.
14 май куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Брюссельда учрашув ўтказади. Унда Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида тинчлик битими муҳокама қилинади. Шундан кейин Кишинёвда музокараларнинг навбатдаги раунди ўтказилади.
Ўз навбатида Арманистон Мудофаа вазирлиги арман аскарлари отишма бошлагани, натижада бир озарбойжонлик аскар яралангани ҳақидаги хабарларни дезинформация деб атади.
Май бошларида Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Арманистон бош вазири Никол Пашинянни тарихдан сабоқ олмаганликда айблаганди. Мазкур баёнотга Пашиняннинг Чехиядаги матбуот анжуманида Озарбайжонни этник тозалашда айблагани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)