Москвада 9 май куни бўлиб ўтган ҳарбий парадда Россия президенти Владимир Путиннинг ёнида уруш фахрийлари ўтирмаган. “Агентлик” ресурси тегишли тадқиқотни олиб борди.
Путиннинг ёнида ўтирганларнинг ҳеч бири, киймидаги мукофотларга қарамай, немис қўшинларига қарши жанг қилмаган. СССР ички ишлар халқ комиссарлигидаги “фахрийлар”дан бири Украинада яширин қарши кураш олиб борган, иккинчиси “Прага баҳори”ни бостиришда қатнашган.
Путиннинг ўнг томонида 98 ёшли Юрий Двойкин ўтирган (фотосуратда қора кепкада). 1942 йилда у кўнгилли бўлган, лекин фронтга бормаган. У снайперлар мактабида ўқиган ва 1944 йилда Львов вилоятига “Ғарбий Украина ҳудудида миллатчиларни йўқ қилиш бўйича операцияларни ўтказиш учун” кетган.
“Ўша пайтда бандералар ҳақида кам билар эдик. Улар ов қилишган: икки кун ичида 5 000 дан ортиқ одамни отиб ташлаган, ўзларини Лвовда, Украинада хўжайин сифатида ҳис қилган. Биз бутун ҳудудни миллатчилардан тозаладик, уларни ўрмонларда, ташландиқ қишлоқчаларда қўлга олардик”, — деб эслаган Двойкиннинг ўзи.
Путиннинг чап томонида Геннадий Зайцев (фурашка кийган). Иккинчи жаҳон уруши тугаганда Зайцев атиги 11 ёшда эди. 1953 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, 1959 йилда КГБда хизмат қила бошлади. 1968 йилда у Совет иттифоқига қарши норозилик намойишлари ва Прага баҳорини бостириш учун Совет қўшинларининг Чехословакияга киришида иштирок этган.
“Зайцев СССР КГБ 7-бошқармаси гуруҳини ‘Дунай’ операциясида бошқарган, бу операцияда Чехословакияга қўшинлар киритилади. Унинг раҳбарлигида Прагадаги Ички ишлар вазирлиги биноси босиб олинади.1970 йилларда Зайцев Юрий Андропов томонидан тузилган ‘Алфа’ аксилтеррор гуруҳини бошқарган”, — дейилади тадқиқотда.
Изоҳ (0)