Япония ҳукумати Россияга қарши санкцияларни сақлаб қолади ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно маълум қилди.
Мацунонинг қайд этишича, Россиянинг ҳаракатларини “ҳеч қандай сабаб билан оқлаб бўлмайди”.
Япония томони “Катта еттилик”даги раислик даврида асосий эътиборни Россияга қарши чекловчи чоралар ва Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишини бир неча бор таъкидлаган.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко, Япония ҳукумати “АҚШнинг Россияни яккалаб қўйиш сиёсати билан ҳамфикр” эканини таъкидлаган.
Изоҳ (0)