Жанубий Кореянинг Янсан шаҳридаги (Жанубий Кёнсан провинцияси) заводда ишлаган Ўзбекистон фуқароси хизмат вазифасини бажараётиб, ҳарорати 67 даража бўлган иссиқ сув бакига тушиб кетиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли вафот этди.
Янсан полицияси хабар беришича, марҳум 20 ёшлардаги йигит бўлиб, металл қувурлар ясашда фойдаланиладиган иссиқ сув идишининг ҳароратни бошқариш пульти билан ишлаётган вақтида сирпаниб кетиб, чуқурлиги ва эни 1,5 метр, узунлиги эса 7 метр бўлган бакка тушиб кетган.
Йигит кучли куйиш жароҳатидан даволанганидан кейин тўққиз кун ўтиб жон берган. Полиция хавфсизлик протоколларига риоя қилинганлик жараёнини текширмоқда.
“Иссиқ сув идиши атрофида ҳеч қандай ҳимоя панжаралари ўрнатилмагани боис корхона вакили ва бошқалар хавфсизлик қоидаларига тўғри риоя қилганми ёки йўқ, текширув ўтказилмоқда”, — дейилади бошқарма хабарида.
Изоҳ (0)