• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда референдум тугади: якунланмаган ҳисоб-китобларга кўра овоз берувчиларнинг 81 фоизи референдумда қатнашди

    Хабарингиз бор, бугун, 30 апрель куни Ўзбекистонда катта тайёргалик кўрилган ва умумий бюджети 182 миллиард сўм бўлган референдум бўлиб ўтди. 2023 йилнинг 30 апрель куни соат 17:00 га қадар бўлган ҳисоб-китобларга кўра овоз бериш ҳуқуқига эга 19 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг 15 миллион 802 минг нафари, яъни 81,39 фоизи янгиланаётган Конституцияга нисбатан ўз хоҳиш-иродасини намоён қилди.

    Жараёнда иштирок қилган президент Шавкат Мирзиёев ҳам фаол фуқаролик позициясини намоён қилиб, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 59-референдум участкасига оилавий ташриф буюрди ва Ўзбекистон фуқароси сифатида овоз берди.

    Тонгги соат 08:00 да бошланган жараёнда давлат амалдорлари, хусусан Президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов, Админстрация раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов, президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳамда шўба мудири Саида Мирзиёевалар ҳам бошқаларга нисбатан фаол фуқаро эканини намоён қилиб, овоз беришни бошлаб юборди.

    Референдум участкаларида кўриниш берган вилоят ҳокимларнинг энг чаққони бу — Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бўлди. Кўп ўтмай Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-референдум участкасида фаол фуқаро сифатида намоён бўлиб, ҳуқуқидан фойдаланди. Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев эса Гулистон шаҳридаги 15-референдум участкасига бориб, референдумда овоз беришда вилоят аҳлига намуна бўлди.

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоятнинг Нурафшон шаҳридаги 7-референдум участкасига оилавий ташриф буюриб, нафақат овоз берди, Оммавий ахборот воситалари вакилларига пешвоз чиқиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб ҳам қайтарди.

    “Референдум узоқ кутилган жараён, Ўзбекистонда биринчи маротаба янгиланган Конституция референдумида иштирок этаётганимиздан бахтиёрмиз”, — деди Зоир Мирзаев.

    Бугунги референдумда шунингдек, энди оила қураётган келин-куёвлар, фарзандини дунёга келтирган ёш оналар, 128 ёшини яшаётган онахонлар ҳам иштирок этиб, жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ эмаслигини кўрсатди.

    Фарруҳ Қулматов ҳамда Ҳайитгул Муҳаммадиевалар.
    Фото: Муродбек Давлатов

    Жумладан Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани “Боғиобод” маҳалласида жойлашган 107-референдум участкасида никоҳ тўйи бўлиб ўтаётган ёш келин-куёвлар — Фарруҳ Қулматов ҳамда Ҳайитгул Муҳаммадиевалар кўриниш бериб, ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланган.

    Мадина Жўраева.
    Фото: Қаҳрамон Оқилов
    Мафтуна Жўрақулова.
    Фото: Қаҳрамон Оқилов

    Қолаверса Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғруқхонада фарзандини дунёга келтирган Мафтуна Жўрақулова ҳамда Мадина Жўраевалар туғуруқ бўлимида ётган бўлишига қарамасдан яратиб берилган имкониятдан фойдаланиб, референдумда овоз берди ва фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди.

    Фарғона вилоятининг Бувайда туманида Ўзбекистондаги энг ёши улуғ инсон 128 ёшли Ҳувайдо момо Умарова ҳам референдумда овоз бериб, натижаларга ўз ҳиссасини қўшди.  

    30.04.2023, 23:57   Изоҳ (0)   11748
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё ва Жиззах вилоятининг айрим ҳудудлари электр ва сув таъминотидан узилиши мумкин

    30.04.2023, 22:25

    “Немис компаниялари Ўзбекистонга сармоя киритишга катта қизиқиш билдирмоқда” — Германия – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши ижрочи директори Фалк Порше

    30.04.2023, 20:07

    “Компаниямиз Тошкент метрополитенини ривожлантириш, Қамчиқ довонида 19 км туннел қурилишида иштирок этган” – Германиянинг “Duetsche Bahn” компанияси мутахассиси 

    30.04.2023, 19:55

    Қўқонда масжидда ўғрилик қилган эркакка жиноят иши қўзғатилди

    30.04.2023, 19:55

    “Ўзбекнефтгаз” заправкаларида Аи-92 бензини нархи яна пасайиши кутилмоқда

    30.04.2023, 19:14

    “Талабаларнинг референдумда иштирок этиши ихтиёрий ва эркин бўлиши таъминланади” — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    30.04.2023, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уго Экитике “Ливерпуль” тарихида ноёб натижа қайд этди

    Спорт | 26 август, 10:23

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўзбекистонда 27 август куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди 

    Ўзбекистон | 26 август, 10:13

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:51

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.