• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Тошкент инвестиция форуми доирасида учрашувлар ўтказди

    Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Дастлаб давлат раҳбари Қирғизистон президенти администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди. Ўзбекистон–Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

    Икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Жадал мулоқотлар давом эттирилмоқда, муҳим иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

    Ҳудудлар форуми ва Авлодлар учрашувини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Президент автомобилсозлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, пойтахтларда савдо уйларини очиш бўйича кооперация лойиҳаларини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

    Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруийни қабул қилди. Ўзбекистон–БАА кўп қиррали ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Музокаралар аввалида вазир ал-Мазруий давлат раҳбарига президент Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён ва Висе-президент, Бош вазир, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактумнинг саломини етказди. Икки томонлама муносабатлар ривожининг бугунги юқори суръати катта мамнуният билан қайд этилди.

    Кейинги бир неча йилда товар айирбошлаш икки баробар ошди, 50 та янги корхона ташкил этилди, инвестисия лойиҳалари портфели 3 миллиард доллардан ортди. Қўшма инвестисия компанияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

    Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни аниқ мазмун билан бойитиш мақсадида Ўзбекистон етакчиси “яшил” иқтисодиёт, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва бошқа устувор йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.

    Президент Тошкент шаҳридаги Халқаро инвестиция форуми доирасида Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надни ҳам қабул қилди. Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасидаги кооперасияни тубдан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Яқин ойларда тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, чуқурлашган саноат кооперасияси учун мўлжалланган тузилма шартларини тез фурсатда келишиш ва фаолиятини бошлаш муҳим экани таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги, фармасевтика, транспорт ва коммуникасиялар, самарали молиявий воситаларни яратиш борасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.

    Шавкат Мирзиёев Саудиянинг “АCWА Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян билан ўтказган учрашувда жорий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва шерикликни тубдан кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг “яшил” энергетика тармоғи ривожига энг кўп сармоя киритаётган ушбу компания билан ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини мамнуният билан қайд этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда муқобил энергетика соҳасида 7,5 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш, “яшил” водород ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳалар фаол тайёрланмоқда. Суҳбат чоғида кооперасияни янада чуқурлаштириш, биринчи навбатда инновасион лойиҳаларни, шу жумладан Ўзбекистон–Саудия Ишбилармонлар кенгаши доирасида илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

    Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни иккинчи Тошкент халқаро инвестисия форуми доирасида БМТ бош котибининг ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Олга Алгаеровани қабул қилди. Учрашувда барқарор ривожланиш мақсадларига тезкор эришиш борасида БМТ институтлари, шу жумладан, ЕИК билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари учун махсус дастур доирасида самарали ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши  ҳамда “Яшил макон” дастурини, юк ташишларни рақамлаштириш ва тўқимачилик саноати лойиҳаларини амалга ошириш   масалаларида алмашинувларни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Суҳбатда БМТ ЕИК билан устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    27.04.2023, 21:39   Изоҳ (0)   3420
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда хонандани радио ва кўрсатувга олиб чиқишини айтиб, уни чув туширган йигит қўлга олинди (видео)

    27.04.2023, 21:27

     Россия банкидан нейротармоқ ChatGPT дан ўтиб кетишга муваффақ бўлди

    27.04.2023, 21:00

    Ўзбекистон ва Россия сунъий интеллектдан фойдаланиб, тиббиётда лойиҳаларни амалга оширади

    27.04.2023, 20:58

    Самарқандда 6 бош қўй бўғизланиб, эгасига таҳдидомуз хат қолдирилди

    27.04.2023, 20:46

    Андижонда мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, ЙТҲда ўлган аёл воқеаси: масъуллар ходимларини кечаси ишга чақирганини тан олмаяпти

    27.04.2023, 19:25

    Жиззахда танишини Дубайга икки млн сўмга сотиб юбораётган аёл ушланди (видео)

    27.04.2023, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.