• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, ЙТҲда ўлган аёл воқеаси: масъуллар ходимларини кечаси ишга чақирганини тан олмаяпти

    Марҳамат туманида ҳоким топшириғига кўра, ишдан ташқари вақт — кечаси 21:00 дан кейин ишга чақирилган ободонлаштириш ходими йўлда ЙТҲgа учраб, вафот этгани хабар қилинганди. “Дарё” манбаси туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари 25 апрель куни кечки пайт соат 21:00 дан кейин шоир Муҳаммад Юсуф қабрини ободонлаштириш учун мажбурий меҳнатга жалб қилинганини билдирди.

    “Дарё” мухбири воқеа тафсилотларига аниқлик киритиш мақсадида журналистик суриштирув ўтказди.

    Марҳума Арофатхон Жалолиддинованинг турмуш ўртоғи Иминжон Мамажоновнинг айтишича, ўша куни кечки пайт бригада бошлиғи хотинига телефон қилиб, тунги 02:00 да ишга чиқишлари кераклигини айтган. Кейин яна телефон қилиб, кечки пайт 21:00 ларда машина юборишини, ишга чиқишлари кераклигини айтган.

    Воқеа юз берган жой.
    Фото: “Дарё”

    “Ўша куни ишдан эртароқ келиб, бироз мол боқиб, кирини ҳам ювди. Кейин бироз дам олди. Кейин ишхонасидан телефон қилишди. Шунда уларга соат тунги 02:00 да борамиз, дейишди. Қўнғироқ қилганлар шеригингни айтгин, келиб сен билан уйингда ёцин, деган. Шундан кейин соат 19:00 ларда хотинимнинг ҳамкасб шериги бизникига келди. Ухлашаётганида яна қўнғироқ қилиб, тезда етиб келинглар, машина боряпти, дебди. Тезда кўча бошига чиқиб туринглар, дейишгани учун шошилиб чиқиб кетишди. Орқасидан қайнсинглиси чиққанида ҳеч қанча ўтмасдан ёмон хабар келди. Айтишларича, дўконнинг олдига бориб, машина борди, дейишганида йўлнинг нариги томонига ўтаётганида Matiz ёки Spark келиб урган”, — дейди марҳуманинг турмуш ўртоғи.

    Иминжон Мамажонов.
    Фото: “Дарё”

    Иминжон Мамажоновнинг таъкидлашича, хотинини ишдан ташқари вақтларда, айниқса, кечки пайтларда ишга чақириб туриш ҳолатлари кўп бўлган. 

    Жабрланувчи Энахон Бутақулованинг турмуш ўртоғи Ҳоким Жўраевнинг айтишича, аёли уйдан Муҳаммад Юсуф туғилгани куни муносабати билан гул экишга боришини айтиб, чиқиб кетган.

    Ҳоким Жўраев.
    Фото: “Дарё”

    “Кечки пайт соат 17:00 ларда ишдан келди. Келиб уйдаги майда-чуйда ишларни қилди. Кейин кун кеч бўлди. Бир пайт кетаман деди. Нимага десам, Арофат ўртоғим қўнғироқ қилди, эртага Муҳаммад Юсуфнинг туғилган куни экан, гул экишга борар эканмиз, шунга эрта тонгдан чиқиб кетадиган бўлдик, деди. Майли, деб рухсат бердим. Кейин менга кечқурун ишга кетаётганда машина уриб юборгани ҳақида хабар келди. Эшитибоқ жияним билан бирга касалхонага бордик.

    Бир нарсани тушунмаяпман, булар кечаси ўзидан ўзи гул экишга чиқиб кетмайди-ку. Кимдир ишга чақиргани учун борган. Ваҳоланки, олдин ҳам анча-мунча кеч қолиш ҳолатлари бўлар эди. Ишинглар давлат иши бўлса, нега график асосида ишламайсизлар, десам, раҳбаримиз шунақа экан-да, дерди. Ҳаттоки якшанба куни ҳам чақиришса, бориб ишлашарди. Бўлмаса шу ишларни душанба куни қилишса ҳам бўларди. Йўқ, уларга иш вақти бўлмаган”, — дейди Ҳокимжон Жўраев.

    Ободонлаштириш бошқармаси шаҳар бригадаси бошлиғи Манзурахон Исмоилованинг айтишича, аёлларни бошқарманинг кадрлар бўлими бошлиғи улардан насия олинган маҳсулотларнинг пулларини олиш учун чақирган бўлган. Воқеа шунда юз берган. Аёллар ўша куни ишга жалб қилинмаган.

    “Ишчиларимизни биз кечки пайтда ишга жалб қилганимиз йўқ. Шахсан мен кеча соат 16:00 ларда ишдан қайтиб, набирамнинг мазаси йўқлиги учун уйга кетгандим. Эрталаб келсам шу воқеа бўлганини айтишди. Эшитганимга қараганда, кадримиз Мактубахоннинг улар билан озгина алоқаси бор экан, шуни олиб чиқиб беринг, деганида олиб чиқаётган жойи экан. Менга кадримиз мана шундай деди. Мен уларнинг бригадириман, уларни ишга жалб қилмаганман. Суриштирсам бошқалар ҳам жалб қилмаган. Бу гаплар қаердан чиқди, ким билади, билмаймиз. Лекин мана шу ҳудудлар, шаҳар бизга қарайди. Қизларга бўлиб-бўлиб берганмиз”, — дейди Манзурахон Исмоилова.

    Манзурахон Исмоилова.
    Фото: “Дарё”

    Суҳбат давомида Манзурахон Исмоиловадан Мактубахон ва жабрланувчи аёлларнинг телефон рақамларини сўраганимизда телефонида кўриб, ёзиб олишимиз мумкинлигини айтди. Шунда қўнғироқлар тарихида 18:00 дан 18:25 оралиғида ЙТҲда жабрланган ва вафот этган аёлга қўнғироқ қилингани, аммо дастлаб аёллар жавоб бермагани, бироқ Арофатхон Жалолиддинова қайтиб қўнғироқ қилганидан сўнг у билан 2 дақиқа-ю 23 сония суҳбатлашганини кўриш мумкин.

    Туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлими врач-травматологи Бобур Имомовнинг айтишича, Энахон Бўтақулова шифохонага ўта оғир аҳволда олиб келинган. Зудлик билан операция столига ётқизилиб, уч соатдан ошиқ операция қилинган.

    Бобур Имомов.
    Фото: “Дарё”

    “Бизга ўша куни Тўлға маҳалла фуқаролар йиғинидан автоҳалокат натижасида тан жароҳати олган икки нафар фуқаро олиб келинган. Биттаси биологик ўлик ҳолда келди. Иккинчиси ўта оғир тан жароҳати билан олиб келинди. Шу беморни кўрганимизда иккала оёқда синиш, қорин бўшлиғи аъзолари лат егани, қон босими эса нол эканлиги аниқланди. Шундан сўнг зудлик билан бемор жонлантириш бўлимига ётқизилиб, барча реанимацион чора-тадбирлар амалга оширилиб, жарроҳлик столига олинди. Уч соат операция қилиниб, синган суяклар гипс қилинди. Бемор ҳозир яхши, ўзгариш бор. Ҳушига келган, анча тузук”, — дейди врач травматолог Бобур Имомов.

    “Дарё” мухбири Марҳамат тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Қўчқоров, бошқарманинг ободонлаштириш бўйича бўлим бошлиғи Ҳамиджон Ҳайдаровлар билан ҳам телефон орқали боғланди. Уларнинг иккиси ҳам олисда эканини, саволларга телефон орқали жавоб беришларини билдиришган.

    Адҳамжон Қўчқоровнинг айтишича, қабристонда гул экиш ишлари 25 кун аввал олиб борилган. Қолган тозалов ишлари қабристон қоровуллари томонидан амалга ошириб келинган.

    “Ўн беш кундан бери Муҳаммад Юсуфнинг таваллудига тайёргарлик кўриб келяпмиз. Иш вақтимиз эрталаб соат 08:00 дан кечки соат 17:00 гача. Бошқа пайт бирорта инсонни ишга жалб қилмаймиз. 25 кун олдин Муҳаммад Юсуфнинг қабристонини тайёрлаб бўлганмиз. Қабристонга борсангиз, кўрасиз. Одатда ҳамма кетиб бўлгандан кейин атрофдаги қабристон қоровуллари чойини ичиб бўлиб, супургини олиб, супуриб тайёргарлик кўришади. Кимдир чиқинди теради, яна бири музқаймоқ қоғозини. Ўша куни мен ҳеч кимни чақирмаганман, ҳеч ким уларни чақирмаган. Билмадим, нега ишга келишмоқчи бўлишган. Ким чақирганини эса мен билмайман”, — дейди Адҳамжон Қўчқоров.

    Фото: “Дарё”

    Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошев ҳам ҳеч кимга кечаси ишга чиқиш бўйича топшириқ бермаганини айтмоқда.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    27.04.2023, 19:25   Изоҳ (0)   13045
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Умиджон Мамарасулов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда танишини Дубайга икки млн сўмга сотиб юбораётган аёл ушланди (видео)

    27.04.2023, 18:45

    Қаршида ўқитувчилардан пора талаб қилгани айтилган директор лавозимига қайта тикланди

    27.04.2023, 18:25

    Бухорода ўз уйида, дала шийпонида фоҳишахоналар ташкил қилганлар қўлга олинди

    27.04.2023, 18:05

    ЎзЛиДеПнинг навбатдаги эвент-тадбири Қашқадарё вилоятида ташкил қилинди

    27.04.2023, 18:00

    Тошкент вилоятида товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

    27.04.2023, 17:59

    Ўзбекистонда безгак элиминацияси билан боғлиқ вазият назоратда экани маълум қилинди

    27.04.2023, 17:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.