Ўзбекистон ва Россия сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, тиббиёт, биология соҳаларида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширади.
Хабарга кўра, Навоий Ёшлар Texnoparkи ва Россиянинг Ўқув ускуналари, ўқув жиҳозларини таълим ташкилотларига етказиб берувчи саноат корхоналари миллий уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида ташкилотлараро сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда тиббиёт ва биология соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида прогностик диагностика технологияларини ўрганиш ва жорий этиш ва шу соҳаларда тажриба алмашиш учун қўшма тадбирларни ўтказиш, жумладан устувор инновацион лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш ва яратилган инновацион технологиялар ва маҳсулотларни жорий этиш учун шарт-шароитлар яратишга келишиб олинди.
Изоҳ (0)